“Иссиқхона
газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1073-сон, 07.07.2025
й.) қабул қилинди.
🔰 Қонунга кўра, иссиқхона
газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
🔹 давлат ҳисобини юритиш;
🔹 мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
🔹 иссиқхона газларининг чиқарилишини
қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни
қўллаб-қувватлаш.
📝 Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва
жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
✔️ Ўзбекистон
ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган
иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.
🔗 "Яшил" лойиҳалар
тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.
📃 Бундан ташқари, Қонунда “яшил”
лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани
бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда
тутилган.
Sarlavxa :
Iqtisodiyot
09 07 2025 / 10:22