Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус
Image Image

Биз Ҳақимизда

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳақида барча маълумотлар.

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази (ЎзТФҚМ) нодавлат нотижорат ташкилот шаклида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ифода этиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мақсадида таъсис этилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 июнда №663п-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Марказ таъсисчилари - ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси ҳисобланади. Марказнинг асосий вазифаларидан бири - Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш жараёнида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ўтган давр мобайнида ҳудудий хусусиятлардан келиб чиқиб, турли хил мавзуларда Республика даражасида 200 дан ортиқ амалий мулоқотлар, вилоятлар кесимида 330 га яқин семинар ва учрашувлар ташкил этилган.

Марказ томонидан 2015 йилдан бошлаб тадбиркорлар ва фермерларнинг Мулоқот форуми лойиҳаси амалга оширилиб келмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад - Қонунчилик палатасига тақдим этилган қонун лойиҳаларини тадбиркор ва фермерлар ўртасида кенг муҳокама қилишни таъминлашдан иборат. Ўтган давр мобайнида мазкур Форум доирасида 120 дан ортиқ қонун лойиҳаси муҳокама этилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 300 мингдан зиёд тадбиркор ва фермерларни қамраб олди. Шунингдек, Марказ Ўз.Р Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган қатор танловларда қатнашиб, бир қанча грантларини қўлга киритган. Масалан, 2014-2015 йилларда “Мулкдор оила” лойиҳаси доирасида лойиҳа иштирокчилари учун бир қанча семинарлар ташкил этилди, оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва юритишга доир “Оилавий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари” номли амалий қўлланмалар ишлаб чиқилди ҳамда мамлакатда оилавий тадбиркорликнинг турмуш фаровонлигини янада оширишда тутган ўрни ҳақида “жамоатчилик фикри” мавзусида социологик сўров ўтказилди. 2017 йил ноябрь - 2018 йил август ойларида Жамоат фондининг «Ёшлар, энг аввало, қишлоқ жойлардаги касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда уларни тадбиркорлик билан банд бўлишга жалб қилиш, уларнинг оилавий бизнесни ривожлантиришга қаратилган ишларини кучайтириш» мавзусидаги грант асосида “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятидаги 14 та ҳудудда ўқув семинарлари ташкил этилди. Тадбир якунлари бўйича 55 нафар иштирокчининг умумий қиймати 1 млрд 561,1 млн сўмлик бизнес-режаларнинг молиялаштирилиши мақсадга мувофиқ деб топилиб, 100 га яқин янги ва қўшимча иш ўринлари яратилди. 2018 йилнинг март-август ойларида Халқаро Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокида Ўз.Р. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлиги билан ҳамкорликда «Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологиялар» мавзусида Сурхондарёнинг Денов, Узун, Сариосиё, Олтинсой, Шеробод, Қизириқ, Қумқўрғон туманларида 56 та ўқув семинарлари ташкил этилди ва мингдан ортиқ фермерлар ҳамда Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими битирувчилари жалб этилди. 2018 йилнинг 5 ноябридан 2019 йилнинг 26 февраль кунигача Осиё тараққиёт банки кўмагида Республиканинг барча вилоятларида “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ва логистикасини ташкил қилиш” мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилиб, уларда 2000 га яқин қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг мутахассислари, касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли битирувчи талабалари, вилоят ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раислари иштирок этди. 2019 йилнинг август - 2020 йилнинг июль ойларида Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг «Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш» мавзусидаги грант асосида “Ёш тадбиркор-элга мададкор” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри туманларида лойиҳанинг тақдимот маросимлари ўтказилди. Ушбу тадбирлар билан 500 нафардан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди ва 100 га яқин янги ва қўшимча иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга, 2014 йилда Марказ янги йўналишда иш бошлади. Марказ таркибида "Юксалиш мезони" нодавлат таълим муассасаси ўз ишини бошлади, у бизнес ва деҳқончиликнинг барча соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширади (ушбу таълим муассасаси ўқув фаолияти учун тегишли лицензияга эга). Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ва Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилди. Бугунги кунга келиб, ушбу курсларда 4000 дан ортиқ кичик бизнес вакиллари ва хўжалик раҳбарлари ўқитилди. Марказ тадбиркор ва фермерлар билан ишлашда улар иштирокида турли давра суҳбатлари, семинар, анжуманлар ва бошқа тегишли тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиб келмоқда. Мазкур тадбирлар Ўзбекистонда бизнес соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар дуч келаётган тўсиқлар, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ечимлар ишлаб чиқиш, соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш каби мақсадларга қаратилган. Марказ фаолиятида тадбиркор ва фермерларнинг мурожаатлари билан ишлаш алоҳида ўрин тутади. Хусусан, сўнгги 2 йил мобайнида Марказ томонидан тадбиркор ва фермерлардан 342 та турли мурожаат ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 214 таси ана шундай аризаларнинг алоҳида қисми бўйича ўз ечимини топди, қолган масалаларни ҳал этиш юзасидан республиканинг тегишли вазирлик ва идораларига хатлар юборилди. Марказда Ҳакамлик судининг фаолияти ҳам йўлга қўйилган. 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан марказда доимий ҳакамлик судини очиш учун лицензия берилди. Бу эса Марказ томонидан тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этишда яна бир муҳим қадам бўлди. Илғор хорижий тажриба ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, энг замонавий технологияларни соҳага татбиқ этиш бўйича Марказда халқаро ҳамкорлик фаолияти ҳам амалга оширилмоқда. 2015 йилдан бошлаб юнон ташкилоти АНCЕ (Афина эксперт ҳамкорлиги маркази) билан ҳамкорликда "Фермер ва деҳқон аёллар учун иқтисодий мустақиллигини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш учун корхоналар ташкил этиш" лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида Марказ томонидан фермер аёлларни тайёрлаш ишлари амалга оширилди, грант асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш бўйича Сирдарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида хотин-қизлар учун корхоналар ташкил этилди ва Грециядаги корхоналарга ўқув сафари ташкил этилди. Марказ Ўзбекистонда озиқ-овқат таъминоти масалалари билан боғлиқ бўлган дастурларни амалга оширишда фермерларни ўз фаолиятида замонавий усуллардан фойдаланишга ўргатиш орқали иштирок этиб келмоқда. Марказ Ўзбекистондаги халқаро ярмарка, кўргазма ва анжуманларнинг фаол иштирокчиси ва ташкилотчиси ҳисобланади. Жумладан, 2016-2018 йиллар мобайнида "Экспоконтакт" маркази билан биргаликда "Агрофуд" халқаро кўргазмалари ташкил этилди. Кўргазмаларда 2000дан ортиқ фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги фирмалари, асаларичилар, гул етиштирувчилар, шунингдек, хорижий ҳамкорлар ҳисобланган Чехия, Хитой, Корея, Афғонистон ва бошқа халқаро бизнес ва технологиялар уюшмалари, илмий муассасалар ва бошқалар иштирок этди. Бугунги кунда Марказ ўз фаолиятини кенгайтириш, Республика ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз филиалларини ташкил қилган. Айни пайтда Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятларида Марказнинг ҳудудий бошқармалари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кўпрок маълумот





Мақсадлар

  • Тадбиркорлик субъектларининг сиёсий-ҳуқуқий, касбий, бошқарув ва ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириш.
  • Кичик бизнес ва фермер хўжаликлари фаолиятини ҳимоя қилиш.
  • Ўзбекистонда тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш.
  • Ишбилармонларнинг давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини янада мустаҳкамлаш.

Алимов Акром Махкамович

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази бош директори


Шарипов Ориф Мухамедович

Жамоатчилик асосида қишлоқ хўжалиги ва фермерлик масалалари бўйича бош директор ўринбосари


Раджапов Комил Тулкунович

Жамоатчилик асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик масалалари бўйича директор ўринбосари


Ярмухамедова Мамура Абдуллаевна

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази бўлим бошлиғи


Насруллаев Бахтиёр Файзуллаевич

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Тошкент шаҳар бошқармаси директори


Абдуллаев Ғайратжон Ғуломжонович

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Фарғона ҳудудий бошқармаси директори


Худайбергенова Клара Иманбаевна

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси директори


Эрназаров Улуғмурод Турдиевич

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази қошидаги Ҳакамлик суди раиси



Бош офис O'z TFQM
Тошкент
Тошкент вилояти

Минтақавий бўлим
Фарғона
Наманган
Андижон

Минтақавий бўлим
Қорақалпоғистон
Хоразм