ҚҲТБТ
порталида Президент Администрацияси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон –
2030” стратегияси лойиҳаси эълон
қилинди.
Стратегия Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган бўлиб, 5 та йўналиш ва
100 та мақсаддан иборатдир. Стратегияни амалга ошириш учун жами 252,2 млрд АҚШ
доллари ажратилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари:
·
аҳоли талабларига ва халқаро
стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини
яратиш;
·
барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли
фаровонлигини таъминлаш;
·
аҳоли учун қулай экологик шароитларни
яратиш, шу жумладан сув ресурсларини тежаш;
·
халқ хизматидаги адолатли ва замонавий
давлатни барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш;
·
мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар
давлатга айлантириш ишларини давом эттириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи
сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини
кучайтириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли
кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг
устувор вазифа бўлиши керак, уларнинг биринчи раҳбарларига эса бунинг учун
шахсий масъулият юклатилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика
комиссияси ташкил этилади. Стратегияни амалга ошириш учун ҳар йили алоҳида
ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши,
тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
07 08 2023 / 10:37