Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди. Умуман олганда, автомобил бозори ой давомида 5,8%га камайди.

Март ойида 96,5 мингта енгил автомобилларь сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 12,1%га кам.
Ҳудудлар бўйича Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажмининг энг катта пасайиш қайд этилди.
2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 3,2%га қисқариб, 334,3 мингта автомобилни ташкил этди.
Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазиятга келсак, бу ердаги бозор пасайиш тенденциясига эга. Ой давомида сотувлар 16,7%га камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан автомобил бозорининг ушбу сегменти 0,2%га бироз ўсди.
Шу билан бирга, ой давомида мамлкатимизда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллари сотилди, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 17,2%га кам.
Ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори савдоси 13,7%га пасайди. Март ойида жами 2,3 мингта хорижий автомобиллар сотилган. Ўтган йилнинг март ойига нисбатан сотувлар 20%га камайди.
Иккиламчи бозорда сотувлар 10,6%га камайди. Март ойида жами 74,6 мингта ҳайдалган енгил автомобиллар сотилган. Йиллик кўрсаткичларда 16%га сезиларли пасайиш кузатилди.
Электромобиллар бозори мўътадиллаша бошлади. Шундай қилиб, март ойида енгил электромобиллар савдоси атиги 0,1%га ошди.
Бироқ, йиллик ҳисобда сотувлар 2,4 баробар ошди.

2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, савдо ҳажми ҳам 3,7 баробарга кўпайиб, 8 мингта автомбилдан ошди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Сарлавха :
Иқтисодиёт
19 04 2024 / 11:54