Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ УСИШ ДИНАМИКАСИНИ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ



Улашинг :


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, бандликни таъминлаш, ички бозорни ривожлантириш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Солиқ имтиёзлари, кредитлар, субсидиялар ва юридик ҳимоя воситалари тадбиркорлик субектларининг сони ва фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур тадқиқотда 2020–2024 йиллар оралиғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг асосий кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинади. Уларнинг иқтисодий ўсишдаги улуши, бандликни таъминлашдаги ўрни ва секторлар бўйича динамикаси ўрганилади. Тадқиқот натижалари асосида кичик бизнесни янада ривожлантиришга оид хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳозирги даврда ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги, бандлик даражаси ва ижтимоий-иқтисодий мувозанатини таъминлашда муҳим омиллардан бири сифатида еътироф етилмоқда. Бу соҳанинг ривожи иқтисодий тизимда бозор тамойилларини мустаҳкамлаш, рақобат муҳитини шакллантириш ва ички ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришда ҳал қилувчи аҳамиятга ега. Кичик бизнес – бу кичик миқёсдаги капитал билан ташкил етилган, чекланган сонли ходимга ега бо„лган, маҳаллий ресурсларга таянадиган ва мослашувчан ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини юритувчи субектлар йиғиндисидир. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ҳам кичик тадбиркорлик мезонлари белгиланган бўлиб, бу мезонлар тармоқ хусусиятларига кўра ходимлар сони, йиллик айланмаси ёки устав фонди билан белгиланади.

Хусусий тадбиркорлик еса, асосан жисмоний шахслар ёки оила а‟золари томонидан ташкил етиладиган ва молиявий, ташкилий жиҳатдан мустақил бўлган иқтисодий фаолият шаклидир. Бу фаолият кўп ҳолларда савдо, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва кичик ишлаб чиқариш йўналишларида олиб борилади. Хусусий тадбиркорликнинг устунлиги – бу соддалик, тез мослашувчанлик ва бозорга яқинликда намоён бўлади. Шунингдек, бундай субектлар одатда катта бюрократик тўсиқларсиз фаолият юритади, бу еса уларни ҳудудий даражада иш ўринлари яратишда стратегик муҳим бўғинга айлантиради.

Ўзбекистон тажрибасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларидан бошлаб мазкур соҳани ривожлантириш бўйича ҳуқуқий база яратилди, жумладан, “Тадбиркорлик фаолияти еркинлиги кафолатлари тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш” ва бошқа қонунлар қабул қилинди. Кейинги йилларда Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида солиқ енгилликлари, имтиёзли кредитлаш, субектларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш, лицензия ва рухсатнома жараёнларини қисқартириш орқали тадбиркорлик муҳитини яхшилашга катта еътибор қаратилди.

Назарий жиҳатдан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўсишига та‟сир етувчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат: қулай институционал муҳит, соддалаштирилган солиқ тизими, молиявий ресурсларга кириш имконияти, меҳнат ресурслари салоҳияти, ҳудудий инфратузилма, ахборот ва маслаҳат хизмати тизимининг мавжудлиги.

Шунингдек, кичик бизнеснинг ўсиши аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги иштирокига, инновацион ғояларни амалга оширишга тайёрлик даражасига, бозор еҳтиёжларини тўғри англашга ҳам бевосита боғлиқ.

Рақамли трансформация даврида еса кичик бизнес учун янги имкониятлар очилмоқда. Интернет савдоси, електрон тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар орқали маркетинг, онлайн хизматлар – булар тадбиркорлик фаолиятини тез ва кам харажатлар билан йўлга қўйиш имконини беради. Бу жиҳатлар соҳа ривожига ижобий туртки бермоқда.

Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорликка ҳам хизмат қилувчи муҳим сектор бўлиб, унинг назарий асосларини чуқур ўрганиш амалий таҳлил учун пойдевор вазифасини бажаради. Келгуси бобда еса айнан Ўзбекистонда сўнгги йилларда мазкур соҳа ривожининг статистик кўрсаткичлари асосида ўсиш динамикасини таҳлил қилишга еътибор қаратилади.

Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур секторнинг иқтисодиётдаги улуши йилданйилга ортиб бормоқда. Сўнгги беш йилликда кичик бизнес субектларининг сони, банд аҳолининг улушидаги роли, ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси ва експортдаги иштироки сезиларли даражада кенгайгани кузатилди. Ушбу бўлимда 2020–2024 йиллар оралиғида мазкур кўрсаткичлар асосида ўсиш динамикаси статистик усулларда таҳлил қилинади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-йилда кичик бизнес субектлари сони 355 мингни ташкил етган бўлса, 2024-йилда бу кўрсаткич 460 мингтага етган. Бу еса беш йил ичида 29,5% ўсишни англатади. Аҳолининг бандлик кўрсаткичларига еътибор қаратилса, 2020-йилда банд аҳолининг 74,1 фоизи кичик бизнесда фаолият юритган бўлса, 2024-йилда бу кўрсаткич 76,9 фоизга етган. Мазкур ўсиш тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиб бораётганини, янги иш ўринлари яратилаётганини англатади. Ялпи ички маҳсулотдаги улуш бўйича ҳам ижобий динамикани кўриш мумкин.

2020-йилда кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши 52,3 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2024-йилда 56 фоизга етди. Худди шундай, експортдаги улуш ҳам 27,8 фоиздан 32,7 фоизгача ортган. Бу еса кичик бизнес субектларининг ташқи бозорлар билан интеграцияси кучайганидан далолат беради.

Қуйидаги жадвалда мазкур кўрсаткичлар йиллик кесимда аниқ акс еттирилган: 1-жадвал

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари (2020–2024 йиллар)

Кўрсаткиc ҳлар

2020

2021

2022

2023

2024

Кичик бизнес субектлари сони (мингта)

355

389

412

437

460

Банд аҳолининг улуши (%)

74.1

74.8

75.6

76.2

76.9

ЯИМдаги

52.3

53.7

54.4

55.1

56.0

улуши (%)

Експортдаги улуши (%)

27.8

29.1

30.5

31.8

32.7

Юқоридаги жадвал асосида олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги роли изчил ортиб бормоқда. Айниқса, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида кичик тадбиркорлар фаолиятининг кенгайгани кузатилмоқда. Статистик маълумотларга асосланган ҳолда, 2020-йилдан 2024-йилгача кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилига ўртача 0,9 фоиз пунктга ошган. Експортдаги улуши ҳам ҳар йили ўртача 1,2 фоиз пунктга кўпайган. Бу тенденсиялар кичик бизнес субектларининг ички ва ташқи иқтисодий алоқаларда тобора фаол иштирок етаётганини тасдиқлайди.

Шу билан бирга, статистик кузатувлар айрим муаммоли жиҳатларни ҳам кўрсатмоқда. Жумладан, ҳудудлараро тафовутлар – айрим вилоятларда кичик бизнеснинг иқтисодий фаоллиги юқори бо„лса, бошқа ҳудудларда бу соҳа суст ривожланмоқда. Бундан ташқари, айрим кичик бизнес субектлари молиявий ресурсларга, кредит маблағларига, консалтинг ва ахборот хизматларига етарлича кира олмаслиги уларнинг рақобатбардошлигини пасайтираётган омиллардандир.

Умуман олганда, статистик таҳлиллар О„збекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўсиш динамикаси барқарор ва ижобий йўналишда кечаётганини кўрсатади. Уларнинг иқтисодиётдаги ўрни нафақат сон ва улуш жиҳатидан, балки сифат жиҳатдан ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу еса соҳани янада чуқурроқ қўллабқувватлаш ва янги механизмларни жорий етиш заруратини юзага келтиради.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ўсиш динамикаси барқарор ва изчил кечмоқда.

2020–2024 йиллар оралиғида кичик бизнес субектлари сонининг ошиши, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ва експортдаги иштирокининг кенгайгани бу секторнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини янада мустаҳкамлаган. Шунингдек, бандликдаги улушининг доимий ўсиб бораётгани мазкур соҳага нисбатан олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини тасдиқлайди.

Статистик таҳлиллар асосида аниқланишича, кичик бизнес иқтисодий ўсишни та‟минлаш, аҳоли бандлигини ошириш ва ҳудудий тараққиётни рағбатлантиришда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, ҳудудий тафовутлар, молиявий ресурсларга киришдаги чекловлар, консалтинг ва технологик кўмак тизимининг етарли емаслиги каби муаммолар соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш йўлида тизимли ислоҳотларни давом еттириш, статистик мониторингни кучайтириш ва ҳудудий ёндашувларни такомиллаштириш зарур.

Юлдашева Аллома

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси

Акбарова Сайёра

Инновацион таълим кафедраси ПҳД, доцент


Сарлавха :
Марказ фаолиятига оид

03 06 2025 / 12:46