Ўзбекистонда 2026 йил
январь−сентябрь ойларида табиий газ, нефть, кўмир ва газ конденсати қазиб
олиш ҳажми камайишда давом этди. Энг сезиларли пасайиш газ қазиб олишда қайд
этилди — 16,4 фоиз ёки 5,3 млрд куб метр. Шу билан бирга, электр энергияси,
дизель ёнилғиси ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
2026 йилнинг тўққиз ойида
Ўзбекистонда асосий углеводород ресурсларини қазиб олиш ҳажми пасайишда давом
этди. Бу Миллий статистика қўмитасининг Gazeta таҳлил қилган маълумотларида келтирилган.
Январь−сентябрь
ойларида табиий газ қазиб олиш ҳажми 27 млрд куб метрни ташкил этди.
Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,4 фоизга ёки 5,3 млрд куб метрга
кам (32,3 млрд куб метр).
Таққослаш учун, 2024 йилнинг
январь−сентябрь ойларида 33,7 млрд куб метр газ қазиб олинган. Шу тариқа,
икки йилда ишлаб чиқариш қарийб 20 фоизга ёки 6,7 млрд куб метрга қисқарди.
Сентябрь ойида газ қазиб олиш ҳажми
қарийб 2,8 млрд куб метрни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг сентябрь ойига
нисбатан 17,6 фоизга кам (3,4 млрд куб метр), аммо август ойидаги кўрсаткичдан
(2,6 млрд куб метр) 7,7 фоизга кўп.
Ўртача суткалик газ қазиб олиш ҳажми
августдаги 83,9 млн куб метрдан сентябрда 93,3 млн куб метргача ошди —
тахминан 11,3 фоизга. Бироқ бу ҳам 2025 йил сентябрь ойидаги даражадан анча
паст бўлиб, ўшанда бир суткада ўртача 113,3 млн куб метр газ қазиб олинган.
Умуман, учинчи чоракда қарийб 8,7
млрд куб метр табиий газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги 10,5 млрд
куб метрга нисбатан тахминан 17,3 фоизга кам.
Июль ойида йиллик ҳисобда пасайиш
сезиларли секинлашганидан сўнг, қазиб олиш ҳажмининг камайиш суръати яна
тезлашди: июлда пасайиш 7,9 фоизни, августда қарийб 26,4 фоизни, сентябрда эса
17,6 фоизни ташкил этди.
Электр
энергияси
Электр
энергияси ишлаб чиқариш ўсишда давом этди. Январь−сентябрь ойларида
Ўзбекистонда 67,16 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу 2025
йилнинг мос даврига нисбатан 7,3 фоизга кўп (62,57 млрд кВт/соат).
Сентябрь ойида электр энергияси
ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 6,63 млрд кВт/соатни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг
сентябрь ойига нисбатан 7,8 фоизга кўп (6,15 млрд кВт/соат). Август ойида 8,02
млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганини ҳисобга олганда, сентябрь
ойида ишлаб чиқариш 17,4 фоизга камайган.
Шу билан бирга, электр
энергияси ишлаб чиқариш таркиби ўзгаришда давом этмоқда. Йирик корхоналар
(асосан газда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари) тўққиз ойда 44,4 млрд
кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичга
нисбатан 1,5 фоизга кам (45,1 млрд кВт/соат).
Фақат сентябрь ойининг ўзида
уларнинг электр энергияси ишлаб чиқариши 4,05 млрд кВт/соатни ташкил этди. Бу
ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 3,2 фоизга кўп (3,92 млрд кВт/соат).
Электр
энергияси ишлаб чиқаришдаги асосий ўсишни кичик корхоналар таъминламоқда. Улар
қаторига янги қуёш ва шамол электр станциялари, шунингдек, бошқа электр
энергияси ишлаб чиқарувчилар киради. Январь−сентябрь ойларида улар 22,76 млрд
кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичга
нисбатан 30,3 фоизга кўп (17,46 млрд кВт/соат).
Шу тариқа, кичик корхоналарда
электр энергияси ишлаб чиқариш бир йилда 5,29 млрд кВт/соатдан кўпроққа ошган,
йирик корхоналарда эса ишлаб чиқариш қарийб 698 млн кВт/соатга қисқарган. Кичик
корхоналарнинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 27,9 фоиздан 33,9 фоизгача ошган.
Сентябрь ойида кичик корхоналар ҳиссасига
қарийб 2,59 млрд кВт/соат электр энергияси тўғри келди. Бу 2025 йил
сентябрига нисбатан 15,9 фоизга кўп (2,23 млрд кВт/соат). Август ойида улар
2,92 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган.
Шу билан бирга, статистика
электр энергияси ишлаб чиқариш асосий фаолият тури бўлмаган уй хўжаликлари
ва кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини
қамраб олмайди.
Миллий статистика қўмитаси аввалроқ
2025 йил бўйича таққослама кўрсаткичларга йиллик балансни ҳисобга олган ҳолда
аниқлик киритган. Шу сабабли ўтган йил учун эълон қилинган маълумотлар
аввалги ойлик ҳисоботларда келтирилган кўрсаткичлардан фарқ қилиши мумкин.
Бензин
ва дизель ёнилғиси
Автомобиль бензини ишлаб
чиқариш ҳажми январь−сентябрь ойларида 913,2 минг тоннани ташкил этди.
Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 фоизга кўп (890,1 минг тонна).
Бироқ ўсиш суръати секинлашди. Етти
ой якунларига кўра, бензин ишлаб чиқариш 8,9 фоизга, саккиз
ой якунларига кўра эса қарийб 4,6 фоизга ошган.
Сентябрь ойида нефтни қайта ишлаш корхоналари
қарийб 101,9 минг тонна бензин ишлаб чиқарди. Бу август ойига нисбатан
28,3 фоизга кўп (79,4 минг тонна). Бунга августда ишлаб чиқариш кескин
қисқарганидан кейин ўсиш кузатилгани сабаб бўлди. Ўшанда бензин ишлаб чиқариш
июль ойига нисбатан 32,5 фоизга камайган.
Таққослаш учун, июнь ойида 112 минг
тонна, июлда 117,7 минг тонна, августда эса 79,4 минг тонна бензин ишлаб
чиқарилган. Сентябрдаги тикланишга қарамай, ишлаб чиқариш ҳажми ҳали июль
даражасига қайтмаган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан
ҳам бензин ишлаб чиқариш ҳажми пастлигича қолди.
Дизель
ёнилғиси ишлаб
чиқариш, аксинча, сезиларли даражада ошди. Тўққиз ойда мамлакатда 979 минг
тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичга
нисбатан 11,7 фоизга кўп (876,1 минг тонна).
Сентябрь ойида 144,7 минг тонна
дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди. Августда бу кўрсаткич 150,9 минг тонна бўлган,
яъни ишлаб чиқариш 4,1 фоизга камайган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг
сентябрь ойига нисбатан ишлаб чиқариш қарийб 60 фоизга ошган.
Дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришда энг
сезиларли ўсиш август−сентябрь ойларида кузатилди. Таққослаш учун, июнь ойида
91,6 минг тонна, июлда 115,4 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган.
Шу тариқа, сўнгги икки ойда
нефтни қайта ишлаш корхоналари 295,6 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарди.
Бу йил бошидан бери ишлаб чиқарилган умумий ҳажмнинг қарийб 30 фоизини
ташкил этади.
Кўмир, нефть
ва газ конденсати
Январь−сентябрь ойларида кўмир қазиб
олиш ҳажми 5,4 млн тоннани ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига
нисбатан 6,9 фоизга кам (5,8 млн тонна). Шу билан бирга, ўтган йилги
кўрсаткичдан ортда қолиш етти ой якунларига нисбатан қисқарди. Ўшанда
пасайиш 9,5 фоизни ташкил этган.
Сентябрь ойида қарийб 1 млн тонна
кўмир қазиб олинди. Августда бу кўрсаткич 900 минг тонна бўлган, яъни қазиб
олиш ҳажми тахминан 11 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда сентябрь кўрсаткичи 2025
йилнинг шу ойига нисбатан қарийб 9 фоизга кам (1,1 млн тонна).
Июль−сентябрь ойларида кўмир қазиб
олиш ҳажми қарийб 2,9 млн тоннани ташкил этди. Бу йил бошидан бери қазиб
олинган умумий ҳажмнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Нефть қазиб олиш тўққиз ойда 1,6 фоизга
камайиб, 482,2 минг тоннани ташкил этди. Ўтган йили шу даврда 490,1 минг
тонна нефть қазиб олинган. Шу билан бирга, ортда қолиш аста-секин
қисқармоқда: етти ой якунларига кўра, пасайиш 2,7 фоиз, саккиз ойда эса
2,2 фоизни ташкил этган.
Сентябрь ойида 57,2 минг тонна нефть
қазиб олинди. Бу август ойига нисбатан 1,6 фоизга кўп (56,3 минг тонна),
2025 йил сентябрига нисбатан эса 2,9 фоизга кўп (55,6 минг тонна).
Бу нефть қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг шу ойига нисбатан иккинчи
ой кетма-кет юқори бўлаётганини англатади.
Газ конденсати ишлаб чиқариш январь−сентябрь
ойларида 729,2 минг тоннани ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига
нисбатан 14,1 фоизга кам (849,2 минг тонна).
Пасайиш сақланиб қолаётганига
қарамай, етти ой якунларига нисбатан қисқариш суръати секинлашди. Ўшанда
пасайиш қарийб 15 фоизни ташкил этган.
Сентябрь ойида қарийб 80,9 минг
тонна газ конденсати ишлаб чиқарилди. Бу август ойидаги кўрсаткич билан
деярли бир хил (80,8 минг тонна). Бу июль ойидаги 105,4 минг тонна
кўрсаткичдан анча паст.
Йирик корхоналарда иссиқлик
энергияси ишлаб чиқариш тўққиз ойда 19,3 фоизга камайиб, 14,42 млн Гкалдан 11,64 млн Гкалга
тушди. Сентябрь ойида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 737 минг
Гкални ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 924 минг Гкалга нисбатан
20,2 фоизга кам.
Газ қазиб
олиш нега камаймоқда?
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь кунги
матбуот анжуманида «Ўзбекнефтгаз» бош геологи Нодир Муҳиддинов табиий газ қазиб
олиш ҳажми камайишининг асосий сабабларидан бири йирик конлар захирасининг
сезиларли даражада сарфлаб бўлингани эканини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, айрим конларда
захираларнинг 80 фоиздан кўпроғи қазиб олинган. Янги қудуқлар
ва геология-қидирув ишлари эса ҳозирча амалдаги конлардаги қазиб олиш
ҳажмининг пасайишини тўлиқ қоплаш имконини бермаяпти.
«Асосий
сабаблардан бири йирик конлардаги захираларнинг катта қисми- 80 фоиздан ортиғи
аллақачон қазиб олингани билан боғлиқ. Шубилан бирга, янги геология-қидирув
ишлари ваянги конлардаги қудуқлар ҳисобига олинаётган қазиб олиш ҳажми ҳозирча
бупасайишнинг ўрнини тўлиқ қоплашга етмаяпти», — деди у.
Муҳиддиновнинг таъкидлашича, йил
бошида кунлик газ қазиб олиш қарийб 65 млн куб метрни ташкил этган. Ўшандан
буён фаолият юритаётган конларда базавий қазиб олишнинг пасайиши кунига 12,6
млн куб метрга етган. Бу ҳажмнинг бир қисмини таъмирлаш ваянги қудуқларни ишга
тушириш орқали тиклашга эришилди, бироқ суткасига қарийб 5 млн куб метрли ҳажм
ҳали ҳам қопланмай қолмоқда.
2026 йилнинг январь-сентябрь ойлари
якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» ва унинг тизимидаги корхоналар қарийб 17
млрд куб метр газ қазиб олди. Йил охиригача компания ушбу кўрсаткични 22,8 млрд
куб метрга етказишни режалаштирмоқда (2025 йилдаги 25,2 млрд куб метрга
нисбатан). Шу тариқа, йиллик қазиб олиш ҳажми 2,4 млрд куб метрга ёки 9,5
фоизга қисқариши мумкин.
Бунда эълон қилинган прогноз
президентнинг январь ойидаги йил давомида камида 25,4 млрд куб метр газ қазиб
олиш бўйича топшириғидан паст.
Янгиланган «Ўзбекистон — 2030»
стратегиясига кўра, ҳукумат аввалроқ мамлакатда табиий газ қазиб олиш ҳажмини
2026 йилдаги 40,2 млрд куб метрдан 2027 йилда 42,9 млрд куб метрга, 2030 йилга
бориб эса 48,5 млрд куб метрга етказишни режалаштирган эди.
gazeta.uz
Сарлавха :
Иқтисодиёт
11 11 2026 / 14:11