Марказий банкнинг 2021 йил статистикаси кўра, банклар томонидан аҳоли учун ажратилган ипотека кредитлар жами 35 946 млрд. сўмни ташкил этди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистондаги 32 та банкдан 18 та банк ипотека кредити ажратаётгани маълум бўлди.
Қуйидаги банклар ипотека кредитлари тақдим этмайди: «Азиа алианс банк», «Тибиси банк», «Универсал Банк», «Ўзагроэкспортбанк», «Анорбанк», «Туркистон Банк», «Мадад Инвест Банк», «Савдогар Банк», «КДБ Банк Ўзбекистон», «Садерат Банк», «Хай-Тек Банк», «Равнақ банк», «Траст банк», «Пойтахт Банк». Асосан, юқоридаги кўрсатилган банкларнинг баъзилари ипотека кредитларини вақтинча тўхтатиб қўйган.
Таҳлилда банклар икки гуруҳга бўлинган бўлиб, биринчи гуруҳда бирламчи бозорда қишлоқ жойларга, иккинчи гуруҳда шаҳарлар ва Тошкент шаҳрига ипотека кредитлари масалалари кўриб чиқилди.
Таҳлилга кўра, қишлоқ жойларида умумий рейтингнинг биринчи қаторидан жой эгалаган банк "Алоқабанк" бўлиб ушбу банк мижозларга қуйидаги шартларда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари тақдим этмоқда: бошланғич тўлов 10%, йиллик фоиз ставкаси 17%, муддати 20 йиллгача 6 ойлик имтиёзли давр билан, лекин кредитнинг максимал миқдори 267,75 млн. сўмдан ошмаслиги лозим.
Кейинги 2-ўринни қўйидаги банклар эгаллади: «Қишлоқ қурилиш банк», «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотека банк», ушбу банкларда ипотека кредити ажратилиш шартлари: яъни бошланғич тўлов 15%, йиллик фоиз ставкаси 17%, муддати 20 йилгача 6 ойлик имтиёзли давр, кредитнинг максимал миқдори 327,25 млн. сўмдан иборат.
Бундан ташқари, қишлоқ жойларда бирламчи бозорда ипотека кредитлари бўйича юқори фоиз ставкалари «Капиталбанк» (26%), «Зираат банк» (25%), «Ипак йўли банк» (25%) томонидан ажратилмоқда.

Ипотека кредитилари бўйича катта миқдорни «Капиталбанк» ва «Инфинбанк» ажратиб, тахминан 2,0 млрд. сўм ва 1,6 млрд. сўм ташкил этади. Бироқ, бу банкларда йиллик фоиз ставкалири сезиларли даражада юқори бўлади.
Бирламчи бозорга фойдали ипотека кредитларини ажратиш бўйича иккинчи гуруҳда «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотека Банк», «Ҳамкор банк» етакчилик қилиб. Ушбу банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитлари таклиф этмоқда: 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йиллгача, максимал миқдори 327,25 млн. сўм, йиллик фоиз ставкаси 17% ва бошланғич тўлов 15% ташкил этди.
Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳрида бирламчи бозорга ипотека кредит ажратиш шартлари Республикамизнинг бошқа шаҳарларидан фарқ қилади, пойтахтда рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллаб "Ҳамкорбанк" ва "Халқ банк"да йиллик 17% ставкада, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йилгача, қолаверса, ипотека ҳажми 416,5 млн. сўмни, дастлабки тўлов эса 15% ташкил этди.

Тошкент шаҳри бўйича уммумий рейтингида "Ўзсаноатқурилишбанк" 15% бошланғич тўлов, 17% йиллик ставкаси, максимал 416,5 млн сўм ва 6 ойгача имтиёзли давр билан 3-ўринни эгаллаганини таъкидлаш лозим.
Шунга кўра, шаҳарлар ва Тошкент шаҳридаги бирламчи бозорда ипотека кредити бўйича юқори фоиз ставкалари "Капиталбанк" (26%), "Давр банк" (25,99%) банклар томонидан тақдим этилмоқда.
Ҳозирда, шаҳарлар ва пойтахтда бирламчи кўчмас мулк бозоридан уй-жой харид қилиш учун 24 турдаги ипотека кредитларидан 16 таси 20 йил муддатга ажратилмоқда.
Баъзи тижорат банкларида октябрь ойидаги ипотека кредитлар таҳлилига нисбатан фоиз ставкаларининг -0,5% дан -2% гача пасайиши кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йил март ойи бошида аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Шундай қилиб, 2021 йилдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича 6 ойлик имтиёзли давр жорий этилди, шаҳарларда эса дастлабки тўлов 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди. Ишлаб чиқувчиларга пандемия даврида тақдим этилган имтиёзлар узайтирилди.
Маълумотлар, тижорат банкларининг веб сайтларидан олинган бўлиб кредит шартлари ўзгариши мумкин. Батафсил маълумот учун банкнинг веб-сайтига ташриф буюришингиз мумкин.
Муҳаммаджон Рашидов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Сарлавха :
Иқтисодиёт
09 02 2022 / 11:33