ТСАда экспорт ҳажми 1399,4 млн.долларга (101,4%га кўпайди) ва импорт ҳажми 2098,7 млн. долларга (28,0%га кўпайди) етди. Ҳисобот даврида – 699,3 млн.доллар қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор - давлатлар орасидан учта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Қирғиз Республикаси (42,3 млн. доллар), Афғонистон (37,0 млн. доллар) ва Тожикистон (22,7 млн. доллар) шулар жумласидандир. Қолган 17 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 135 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (17,8%), Россия Федерациясида (16,4%), Қозоғистонда (7,6%), Туркияда (7,6%), Корея Республикасида (6,1%), Қирғиз Республикаси (1,7%) ва Украинада (1,4%) қайд этилган.
Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 33,7% улуш билан 1179,8 млн.долларни, энг қуйи улушни эса Сурхондарё вилояти 1,0% улуш билан 34,7 млн.долларни ташкил этди.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
22 02 2022 / 11:38