Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Бизнеснинг ижтимоий масъулияти – диққат марказида



Улашинг :


Бизнес корпоратив ижтимоий масъулиятни (КИМ) ихтиёрий равишда ўз зиммасига олишга тайёрми? Бу йўналишда халқаро тажриба қандай? Бизнинг ушбу мақоламизда жавоб олишингиз мумкин.

1. Кадрлар масаласи. Бизнес КИМ орқали олий таълим муассасалари билан рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш учун ўзаро ҳамкорлик қилиши ва кейинчалик энг яхши битирувчиларни иш ўринлари учун танлаб олиши мумкин.

2. Компаниянинг имижини қўллаб-қувватлаш. Истеъмолчиларда атроф-муҳитни қўллаб-қувватлаш ва экологик тозаликка бўлган талаб мавжуд.

3. Ўсиш нуқталари. Ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилиш бизнесни ривожлантириш учун янги йўналишлар пайдо бўлишига, шунингдек, компанияни янги имкониятларни очиш билан фойда олиш йўлида қайта йўналтиришга хизмат қилиши мумкин.

4. Давлат имтиёзлари. Одатда компаниялар асосий мақсади бизнес учун маълум тартиблар ва солиққа тортиш тизими шаклидаги умумий ўйин қоидаларини ўрнатишдан иборат бўлган давлат хизматларининг диққатини четлаб ўтишга интилади.


Отабек Арзиқулов
Жаҳон трендлари ва амалиётлари / Бизнеснинг ижтимоий масъулияти
«Иқтисодий шарҳ» журнали
№6/2022


Сарлавха :
Иқтисодиёт

16 07 2022 / 12:20