Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Озиқ-овқат етиштириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш – доимий эътиборда



Улашинг :


18 июлда ўтказилган йиғилишда қабул қилинган чора-тадбирлар жаҳон озиқ-овқат конъюнктураси мураккаблашиб бораётган шароитда экин ерлари ва томорқалардан самарали фойдаланиш орқали аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш йўлида ташланган муҳим қадам бўлади, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Хуршид Асадов "Янги Ўзбекистон" газетаси учун тайёрлаган мақоласида.

📈2022 йилнинг 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

✔️Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли иш билан таъминланди. Мева-сабзавот етиштириш ҳажмларининг кескин ошиши бозорлардаги баҳоларга ижобий таъсир кўрсатди.

✔️Бир пайтнинг ўзида ҳали фойданилмай ётган имконият ва захиралар ҳам мавжуд. Жумладан, республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасиз ётибди. Чунки бу ерлар аҳоли яшайдиган жойдан узоқ, сув билан таъминоти оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов майдонлардан танлангани учун уларга деҳқонларда қизиқиш йўқ.

✔️Қорақалпоғистонлик ва қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади. Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Хуршид Асадов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари
"Янги Ўзбекистон" газетаси №147, 22 июль 2022й.


Сарлавха :
Иқтисодиёт

26 07 2022 / 16:56