Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Аграр соҳадаги ислоҳатлар – кластер тизимига ўтиш, ерларни хусусийлаштириш ва фермер хўжаликларҳуқуқларини ҳимоя қилиш



Улашинг :


Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб берилди. Жумладан, қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш, қайта ишлаш ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш, фермер ва деҳқонларнинг даромадини ошириш юзасидан аниқ чора тадбирлар олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларини ҳуқуқий асосларини яратиш, иқтисодиётимизни, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация ва диверсификация қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, фермер, кластер ҳамда кооперацияларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳар доимгидан ҳам кўпроқ аҳамият берилмоқда. Хусусан, 2020 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 5 та қонуни, Президентнинг 12 та фармони ва 30 дан ортиқ қарори ҳамда ҳукуматнинг кўплаб қарорлари айни шу йўналишга қаратилганлиги ҳам фикримизнинг яққол далилидирдир.
Бу борада алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонинини ҳақиқатан ҳам инқилобий ҳужжат деб аташ мумкин.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида туб бурилиш ясашга қаратилган мазкур Стратегия9таустувор йўналишларни ўз ичига қамраб олиб, қуйидаги долзарб масалаларнинг асосий ечими бўлиб хизмат қилади.
-аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
-қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
-соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш;
-табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
-бошқарувнинг замонавий тизимларини ривожлантириш; тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш;
-қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;
-қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш;
-тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини яратиш каби масалалар белгилаб берилган.
Стратегияда, белгиланган мазкур Устувор вазифаларни амалга ошириш учун 2021 йилда Вазирлик ва тегишли ташкилотлар қуйидаги масалаларда аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади.
Биринчидан, Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.Бунда:
- ғалланинг давлат харидларини фақатгина дон бозорида интервенцион фондини қўллаб-қувватлаш учун бозор нархларида амалга оширилади;Стартап-ташаббуслар ва ишлаб чиқарувчилар бирлашмаларни қучун грантлар ва имтиёзли кредитлар тақдим этилади.
- соҳасидаги ностратегик давлат корхоналари хусусийлаштирилади;
- фақатгина тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини субсидия қилиш тизимига ўтилади;
- фермер хўжаликларига кредит маблағларидан мустақил фойдаланиш хуқуқи берилади;
Иккинчидан, Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш. Бу борада:
- ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий асослар мустаҳкамланади;
- ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи фақатгина экологик стандартлар ва бошқа тегишли меъёрлар асосида бекор қилинади;
- ёндош ер участкалари интеграциялаш дастурини амалга оширилади;
Учинчидан,Қўшилган қиймат занжирини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. Хусусан:
- қишлоқ хўжалигида қўшилган қийматнинг 2021 йилда 3 %га, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий экспорт ҳажмидаги улушини 30%, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бирлашмалари шериклигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортдаги улушини 15 фоизга ўсишини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилади.
- стартап-ташаббуслар ва ишлаб чиқарувчилар бирлашмаларни қучун грантлар ва имтиёзли кредитлар тақдим этилади;
- Экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат хизматлари жорий этилади.

Хурматли семинар иштирокчилари!
Айнан ушбу мазкур муҳим вазифаларни амалга оширишда Қишлоқ хўжалигини бошқаришнинг замонавий усули - кластерлар тизимига ўтиш айни муддао бўлди.
Айни пайтда барчамиз Кластер тизими, унинг афзалликлари, эришаётган ютуқлари ҳақида гапирар эканмиз албатта унинг мазмун-моҳияти ва мақсадини тўла англаб олишимиз керак.
Кластер нима, унинг қандай афзалликлари бор?
• Кластер - бу хом-ашё етиштиришдан бошлаб то қайта ишланган тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараёнларни қамраб олган бир бутун тизим.
• Кластер – бу қўшилган қиймат занжирининг барча иштирокчиларини (фермерлар, қайта ишловчи корхона, экспортёр) бир мақсад сари жамлаган корхоналар гурухи.
Унинг мақсади эса:
• Маҳсулот етиштиришда замонавий инновацион технологияларни жалб қилиш орқали агротехник тадбирларни янгилаш, ҳосилдорликни бир неча баробарга ошириш.
• Маҳсулот етиштирувчилар томонидан қўшилган қиймат занжирини яратиш
• ва якунда олинадиган тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш
• Кам харажат қилиб, кўп даромад олиш. Маҳсулот етиштирувчиларнинг молиявий холатини яхшилаш.
• Маҳсулот етиштирувчилар моддий-техник базасини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналари билан бойитиш. Инфратузилма объектларини янгилаш
Бу борада Миллий иқтисодиётимизда кластерларни ривожлантиришнинг ҳорижий тажрибаларини ўзига хос принципларига эътборларингизни қаратмоқчиман. Жумладан АҚШда.
1. Фаол равишда технопаркларнинг яратилиши, инновациялар ва инновацион кластерларни қўллаб-қувватланиши;
Ҳудудлар миқёсида кластер стратегияси асосида йирик ва кичик корхоналар, университетлар, молиявий ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудий инновацион кластерлар ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш учун 100 млрд АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ажратилган.
2. Маҳсулот етиштирувчиларга хизмат кўрсатадиган юқори технологик инновацион ҳудудлар ташкил этилган;

Оддий қилиб айтганда, у инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш ва инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга ҳизмат қиладиган ҳудудлар ташкил этилган.
3. Кластерларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар йили давлат дастурлари ишлаб чиқилади;

4. АҚШ да 380 та кластер мавжуд бўлиб, уларга АҚШ даги барча корхоналарнинг ярми аъзо ва ЯИМда ушбу кластерларнинг улуши 60 фоизни ташкил этади.

Юқоридаги вазифаларнинг тўла ижросини таъминлаш, мақсадида, ҳамда мамлаатимиз қишлоқ хўжалиги учун мутлоқо янги тизим бўлган кластер тизими дастлаб пахта-тўқимачилик соҳасида синаб кўрилди.
Пахта тўқимачилик кластерларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган эди.
Пахта хомашёсини экишдан то уни тайёр маҳсулотгача бўлган занжирни (қўшилган қиймат занжирини) қамраб олиш ва қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
Пахтачилик кластерлар томонидан ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш;
Ҳосилдорликни оширишга ва етиштириладиган пахта хом ашёсининг ўз вақтида йиғиб-териб олишни ташкил этиш;
Чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилиши ва экспорт салоҳиятини ошириш.
Бу борада 2017 йилда дастлаб 2 дона пахта-тўқимачилик класитерлари фаолият юритган бўлса 2020 йилга келиб бу кўрсаткичлар 97 тани ташкил этди.
Мамлакатимизда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан хомашё етиштириш, чуқур қайта ишлаш ва тайёр рақобатбардош маҳсулотларни экспорт қилиш орқали юқори даромад олиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунинг натижасида натижасида 2020 йилда 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари 927 минг гектар(89,7%) майдонда фаолият юритиб, 2 млн. 791 минг тонна пахта хомашёсини етиштирди ва бир гектардан ўртача ҳосилдорлик 30,1 центнерни ташкил этиб, яъни 2019 йилга нисбатан 3,4 центнерга ошди.
Пахта тўқимачилик кластерларининг 14 таси (10,5%) 5 та қувват, 15 таси (12,6%) 4 та қувват, 19 таси (7,3%) 3 та қувват, 30 таси (33,7) 2 та қувват,19 таси 1 та қувватларни ишга туширган ҳолда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга эришди.
Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахтани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйичаумумий қиймати 17,4 минг тонна қувватга эга 18,9трлнсўмлик140та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 42,3 мингтадан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади.
Айни пайтда пахта-тўқимачилик кластерлари қишлоқ хўжалигига замонавий, юқори унумли ва тежамкор техникаларни жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Жумладан, 2017 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарида 58033 дона техникалар мавжуд бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилга келиб, 166939 тани ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 3 баробарга ошишга эришди.
Бугунги кундапахта-тўқимачилик кластерларининг 36 таси 125 фоиз, 59 таси 88 фоизга техника билан таъминланган. Бунинг натижасида, яъни замонавий техникалар билан агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилиши туфайли 7 та кластер ўртача ҳосилдорликни 2 баробарга (17,1 ц/га дан-34,4 ц/га), 10 та кластер 1,5 баробарга (18,3 ц/га дан-29,4ц/га), 71 та кластер 1,2 баробарга (25,9 ц/га дан-31,2 ц/га) оширишга эришди.
Шунингдек, 30 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 29,1 минг гектар фойдаланишдан чиқиб кетган сувли ер майдонларини фойдаланишга қайтара олдилар.
Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан инвестицияларни жалб қилиш орқали маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, бунинг натижасида янги иш ўринларини яратиш ва тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 68 та кластер10 млн.долл, 14 та кластер 5 дан 10 млн.долл гача, 6 та кластер 5 млн.долл гача инвестицияларни жалб қилишга эришди. Бунинг нетижасида 73 та кластерда 300 тадан ортиқ, 11 та кластерда 250 дан ортиқ, 10 та кластерда 100 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, 2020 йилда 63 та кластер кластер 10 млн.доллдан ортиқ, 21 та кластер 5 дан 10 млн.долл гача, 5 та кластер 5 млн.долл гача ўз маҳсулотларини экспортга йўналтириб, мамалакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошишига ҳисса қўшди.
Эришилган ютуқлардан кўриниб турибдики, ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерлари ўз фаолиятининг дастлабки даврида амалга оширган ишлари ўзининг ижобий натижаларини берди.
Эришилган ютуқлар, синалган тажрибалардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида, жумладан мева-сабзавотчилик, ғаллачилик, шоличилик ва бошқа соҳаларда ҳам кластер тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармо-ғини янада ривожлантириш, соҳада қўшил-ган қиймат занжирини яратишга доир қў-шимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Пахтачилик соҳасида бозор тамойил-ларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари муҳим рол ўйнади.
Ушбу қабул қилинган қарорлари ижросини изчиллик билан таъминлаш натижасида бугунги кунда барча йўналишларда 345 та кластерлар, яъни 97 пахтачилик, 118 та ғаллачилик, 147 та мева-сабзавотчилик, 35 та шоличилик, 8 та доривор ўсимликлар кластерлари фаолият юритиб келмоқда.(Слайд №17).
2020 йил ғалла ҳосили учун 53 туманда 77 та ғаллачилик кластерларига 148 минг гектар ғалла майдонлари бириктириб берилди. Улар томонидан 2020 йилда жами 880 минг тонна бошоқли дон етиштирилди.
Ғаллачилик кластерларида 683мингтонна дон сақлайдиган очиқва ёпиқ омборлар, 606,8мингтонна ун маҳсулотлари, 41,6мингтонна нон ва нон маҳсулотлари ҳамда 253,4мингтонна озуқа-ем ишлаб чиқариш қувватига эга цехлар мавжуд бўлиб, улар томонидан 2021 йил 899 млрд.сзмлик 84 та янги лойиҳалар амалга оширилади (Слайд №18).
Шунингдек, 2020 йилда 147 та мева-сабзавотчилик кластерлариташкил этилиб, уларга 116 минг.га ер майдони бириктириб берилди ва улар томонидан 1,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилди.Етиштирилган маҳсулотларнинг 124 минг тоннасиэкспорт қилинди ва бу 114 млн.долларни ташкил қилди.
Айни пайтда, мева-сабзавотчилик кластерларида 210,7 минг тонна совуткичли омборхоналар, 843,6 минг тонна қувватга эга қайта ишлаш корхоналари, 43,5 минг тонна қувватга эга қадоқлаш цехлари, 45,2 минг тонна қувватга эга саралаш цехлари фаолият юритмоқда.
Мамлакатда мева-сабзавот масҳсулотларини ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш борасида катта салоҳиятдан келиб чиқиб, мева-сабзавот кластерларини ташкил этиш, уларни танлаш мэзонлари, улар билан иш ташкил этиш борасида алоҳида механизмлар ишлаб чиқилди.
Жумладан, мева-сабзавот кластерларини танлашда маҳсулотларни экспортга йўналтирилганлик кўрсаткичлари, инфратузилманинг мавжудлиги (совуткичли омборхона, қайта ишлаш қувватлари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги техникалари), бизнес бошқаруви ва кооперацион алоқаларни юритиш борасидаги билим ва малакалари каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, мева-сабзавот кластерлари билан иш ташкил этишда кластерларни фермер хўжаликлари билан кооперация тамойили бўйича бирлаштириш, махсус Ўқув курсларини ташкил этиш, Боғ, узумзорлар, сабзавот-полиз экинлар жойлаштириш хариталарини тузиш, кластерларни янги бозорларга чиқиш бўйича аниқ дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш каби механизмларга асосланади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кластер корхоналарни ривожлантиришда янги метод жорий қилинмоқда.
Бунда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда кластер корхонаси ўртасида уч томонлама келишувимзоланиб, унга асосан кластер фаолияти амалга оширилиш белгиланди.
Бундан ташқари, ҳудди шу каби шартнома ҳудудларда туман ҳокимликлари, кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасида ҳам расмийлаштирилади.
Бунда, ҳар бир томоннинг ваколат доирасидан келиб чиқиб томонларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз аксини топади.Жумладан,

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига
Ички ва ташқи бозорни ҳисобга олиб экинларни жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Давлат томонидан молиявий кўмак ва кредитлар ажратилишига ёрдам бериш;
Агротехник тадбирларни ўтказиш ва инновацион технологиялардан фойдаланиш бўйича олим ва мутахассисларни жалб этиб, ўқув курсларини ташкил этиш;
Кластерлар маҳсулотларини сотиши учун “яшил йўлак” яратиш;
Халқаро стандартлар ва сертификатларни жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига
Қулай инвестициявий муҳит яратиш;
Инфратузилмаларга (электр энергия, йўл, сув, газ) уланишини ташкиллаштириш;
Ер майдонлари ва бўш турган объектларни ажратиш;
Маҳсулот етиштириш учун зарурий ресурсларнинг узлуксиз етказилишини назорат қилиш;
Кластерлар билан ресурс таъминоти ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш;
Маҳсулотларни экиш ва йиғиб олгунгача бўлган жараёнда “Вазирлик” билан ҳамкорликда тадбирларни амалга ошириш.

Мева-сабзавот етиштирувчи Кластер корхоналарига
Маҳсулот етиштирувчиларни бўнак маблағлари билан таъминлаш ва ресурслар етказиб бериш;
Сув тежовчи технологияларни жорий этишга амалий ёрдам кўрсатиш;
Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;
“Уруғ – кўчат - етиштириш – тайёрлаш – сақлаш - қайта ишлаш – транспортировка - бозорга етказиш" асосида узлуксиз занжирни шакллантириш;
Қайта ишлаш ва экспорт прогнозларини бажарилишини таъминлаш;
Фаолияти бўйича маълумотларни вазирлик ва вилоят ҳокимлигига тақдим этиб бориш.

Шунингдек, туман ҳокимликлари, кластер ва фермер хўжаликлари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномада қуйидагилар кўрсатиб ўтилган.

Туманлар ҳокимликларига
Кластер салоҳиятидан келиб чиқиб ер ажратиш ва фермерларни бириктириш;
Кластер ва фермер хўжалиги ўртасида шартномалар тузилишига амалий ёрдам бериш;
Фермер хўжалигига ресурслар етказиб берилишини назорат қилиш;
Экинларни белгиланган муддатларда экилишини ва агротехник тадбирларни ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Илғор тажрибалар бўйича амалий семинарларни ташкил этиш;
Кластер ва фермер хўжалиги ўртасидаги келишмовчиликларни мувофиқлаштириш.

Кластерларга
Шартнома бўйича фермер хўжаликларини бўнак маблағлари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш;
Фермерларга агрономик маслаҳатлар бериш, агротехник тадбирларни мониторингини ташкил этиш;
Сув тежовчи технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
Маҳсулотларни кафолатли нахларда харид қилиш;
“Уруғ – кўчат - етиштириш – тайёрлаш – сақлаш - қайта ишлаш-транспортировка-бозорга етказиш" асосида узлуксиз занжирни шакллантириш;
Қайта ишлаш ва экспорт прогнозларини бажариш

Фермер хўжаликларига
Шартнома асосида буюртма қилинган маҳсулотларни ўз вақтида экиш;
Агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли олиб бориш;
Кластерга экспортбоп ва қайта ишлаш талаблари асосида маҳсулот етиштириб берилишини таъминлаш;
Тайёр маҳсулотни буюртмачи талаб қилган тартибда қадоқлаш ва ўраб-жойлаш материалларига тартибли жойлаштириш;
Буюртмачи талабларидан келиб чиқиб, белгиланган мажбурий шартларда маҳсулот етиштириб бериш;
маҳсулотлар ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш учун барча имкониятларини сафарбар этиш каби мажбурият ва вазифалар белгилаб олинган.

Хурматли семинар иштирокчилари!
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиганерларни хусусийлаштириш(Слайд №23).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони билан 2019-2030 йилларда фойдаланишдан чиққан жами 1,1млн. гектар ерларни қайта тиклаш ва фойдаланишга киритиш белгиланган бўлиб, шундан, 2019-2024 йилларда 298 минг 563 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш режалаштирилган(Слайд №24).
Бу борада:
-2019 йилда республика бўйича жами 72,6 минг гектар, фойдаланиш-дан чиқиб кетган 39,1 минг гектар суғориладиган ва 33,5 минг гектар ер ости сувидан фойдаланиш ҳисобидан фойдаланишга киритилди.
2020 йилда бу борада қатор амалий ишлар олиб борилди. Жумладан, 90,7 минг гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди (шундан 62,8 минг гектар суғориладиган ерларни қайта фойдаланишга киритиш ҳисобидан ҳамда 27,9 минг гектар ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобидан).
Ерларни фойдаланишга киритиш учун Давлат бюджетидан 358,4 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди. 39,7 минг гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирув-чиларнинг 167 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан фойдаланишга киритилди.
Ушбу фойдаланишга киритилган майдонларнинг 41 минг гектарига 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилди, жумладан, 6,3 минг гектарига озуқа экинлари, 5,7 минг гектарига шоли, 4,8 минг гектарига дуккакли,2,7 минг гектарига мойли, 2,7 минг гектарига сабзавот, 1,7 минг гектарига полиз, 44 гектарига картошка, 1,6 минг гектарига пахта, 1,1 минг гектарига ғалла ва 5 минг гектарига бошқа экинлар экилди.
Лекин, шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, бугун Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида қатор муаммолар ҳам юзага чиқмоқда. Жумладан:
- ерлар ажратилишида шаффофлик асосида ажартилиши тизими мавжуд эмас.
- ер майдонларини ҳақиқий олим аграном ва қишлоқ хўжалиги соҳасида малакаси мавжуд эгаларига топширилмайди, ер майдонларини ажратилишида уларнинг салохияти ўрганилмайди. Хозирда 16% гина қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчилар олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади;
- ерларга эгалик ҳуқуқи талаб даражасида ҳимояланмаган. Бунинг натижасида ер структураси бузилиши ва фойдаланишдан чиқиб кетиши ҳолатлари мавжуд;
- давлат томонидан ер майдонларига экин жойлаштириш амалиёти ердан янада кўпроқ фойдаланиш имконини бермайди;
- маҳаллий қишлоқ ахолисининг катта қисмига ердан фойдаланиш имкони мавжуд эмаслиги каби қатор муаммолар мавжуд.
Бугунги кунда Вазирлик мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштиришнинг шаффоф механизмларини яратиш борасидақуйидаги таклифларни илгари сурмоқда.
- қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишнинг бозор механизмларига асосланган шаффоф тизимини жорий этиш ҳамда ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш ва сотиб олишни электрон тизимда, онлайн платформада амалга ошириш;
- ер эгаларига ердан самарали фойдаланиш учун имтиёзлар(мулк ҳуқуқи, ердан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш)бериш.
- экин ерларидан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, барча қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон хариталарини яратиш;
- маҳаллий қишлоқ ахолисига катта даромад олиш имконини яратиш, темир дафтарига киритилган аҳолини иш билан таъминлаш;
- замонавий ва бозор механизимларига асосланган давлатни қўллаб-қувватлаш тизимига ўтиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Вазирлик ушбу таклифларни амалга ошириш ва натижадорлигини таминлаш учун.
- давлат буюртмасидан тўлиқ воз кечиш;
- пахта ва ғалла учун эркин бозор механизмларини жорий этиш;
- ресурслар учун эркин бозорни яратиш;
- ер майдонларини ажратишнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этишга қаратилган асосий йўналишларни белгилаб олган.

Хурматли семинар иштирокчилари!
Бугунги кунда фермер хўжаликлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Республикамизда 84784 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бораётган бўлиб, уларга 3 млн 588 минг гектар ер майдонлари бириктириб берилган.
2020 йилда 11,9 минг фермер хўжаликларида қўшимча фаолият турлари йўлга қўйилди, 41 минг кишининг бандлиги таъминланди. Ушбу мақсадларга 2 177 млрд сўм маблағ йўналтирилган, шундан тижорат банклари томонидан 594,7 млрд сўм ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан 1 трлн 583 млрд сўм маблағ сарфланди. Амалга оширилган лойиҳалар натижасида 7,5 минг гектар интенсив боғ, 4,6 минг гектар узумзор, 488 гектар майдонда иссиқхоналар, 58 минг тонна совуткичли омборлар қурилди.
Бу борада эришилган ютуқлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар ҳам бор. Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари, жумаладан кластерлар ва фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида 2021 йилда қуйидагилар амалга оширилади.
- соҳада шаффофликни таъминлаш, аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлари ҳамда рақамли ягона қишлоқ хўжалиги ахборот портали жорий этилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маъруза тезислари