Дунёнинг 196 мамлакати иқтисодий кўрсаткичларига баҳо бериладиган ушбу халқаро иқтисодий статистика онлайн портали биринчи марта Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан олиб борилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистоннинг бизнес муҳити индексини эълон қилди.
Марказ томонидан жорий йил январь ойида ўтказилган сўровнома натижалари мамлакатда йил бошидан буён бизнес муҳитининг жамланган кўрсаткичлари бироз пасайишни кўрсатганини маълум қилган. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш жабҳалари кўрсаткичларининг динамикасида буни кўриш мумкин.
Таҳлилчилар йил бошида мамлакатдаги бизнес муҳитининг ҳолатини ижобий, дея баҳоладилар. Шундай қилиб, жамланган индикаторнинг 3 та банди пасайганига қарамай, 54 банддан иборат умумий ҳолатда ижобийлик сақланмоқда.
Респондентларнинг 41 фоизи ўз бизнесининг бугунги кундаги ҳолатини "яхши" деб баҳолаган бўлса, "ёмон" деб қайд этганларнинг улуши атиги 14 фоизни ташкил этади.
Кейинги 3 ой ичида бизнесни ривожлантириш истиқболларининг кўрсаткичи тахминан 76 банд билан юқори даражада қолиши кутилмоқда, бу эса барча соҳалардаги ўсишга бўлган ишончни таъминлайди.
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
20 02 2023 / 10:21