➖
Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш, уларнинг бандлигига
кўмаклашиш мақсадида, Сенат раиси Т.Норбоева бошчилигида махсус комиссия ташкил
этилади. Ушбу комиссия келгуси йил 8 мартга қадар ҳар бир ҳудудда “фавқулодда ҳолат” режимида ишлайди;
➖
1 ой муддатда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 трлн сўм, жумладан, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 6 трлн сўм ажратилади. Бундан ташқари, элчилар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 100 млн долларлик грантларни жалб қилади;
➖
Мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказишга муҳтож 2 минг нафар хотин-қиз давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан даволанади;
➖
1 млн нафар ҳомиладор аёл ҳамда 1,5 млн нафар эмизикли она йод препарати, қарийб 6 млн нафар репродуктив ёшдаги аёллар темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминланади;
➖
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 4 минг нафар хотин-қизларга уй-жой ажратилади. Шу тоифадаги 3 минг нафар аёл учун
мураккаб тиббий операциялар бепул ўтказилади;
➖
“Қизлар академияси” платформаси яратилиб, 100 минг нафар опа-сингилларимизга
молиявий, ҳуқуқий, психологик, репродуктив билим бериш йўлга қўйилади.
Telegram
(https://t.me/segmentuz) | Instagram (https://www.instagram.com/segment.uz/) |
Facebook (https://www.facebook.com/segment.uz)
Сарлавха :
Стратегия ва давлат дастурлари
12 03 2024 / 11:55