Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?


Улашинг :



🔹Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади

Бюдждет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари 10%га оширилади.

➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;

➖базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланади.

🔹Ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидалари бузилгани ҳақидаги хабарлар учун мукофот тўланади

“Геомониторинг” ахборот тизими орқали:

➖ер ости ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши акс этган фото ва видео материалларни юбориш;

➖тақдим этилган маълумот учун пул мукофоти олиш мумкин бўлади.

🔹Электр учун тўловлар чиқинди хизмати тўловига боғланади

Янги тартибга кўра, агар чиқинди хизматидан қарздорлик ўз вақтида тўланмаса, абонентларнинг электр энергияси учун тўлови вақтинча тўсиб қўйилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тўлов тўлиқ амалга оширилгач, чеклов автоматик равишда олиб ташланади.

🔹“Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот дастурида ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади

Ташкилотлар электрон рўйхатга асосан, ногиронларнинг жисмоний ҳолати, имкониятлари ва малакасига қараб, ўз жойлашган манзилида иш ўринларини захира қилиб берадилар.

🔹Озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий стандартлар бекор қилинади

Бундан буён озиқ-овқат маҳсулотлари учун мажбурий стандартлар ўрнига Кодекс Алиментариус стандартлари асосида санитария қоидалари, нормалар ва гигиеник меъёрларга амал қилиш талаб этилади.

🔹Давлат органларида жисмоний тарбия ва тана вазни индекси назорати жорий этилади

Ҳар бир иш кунида давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилади. Ходимларнинг тана вазни индекси мунтазам ўлчанади ва бу маълумотлар hrm.argos.uz платформасида доимий равишда эълон қилиб борилади.

🔹Айрим оилаларга боғча учун тўлов компенсация қилинади

Компенсация маблағлари давлат бюджети ҳисобидан ажратилади ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига йўналтирилади.

🔹Қабул қилинган талабалар ҳақидаги маълумот HEMIS тизимига жойлаштирилиши шарт

Барча хусусий ОТМлар талабаларни қабул қилиш буйруғини Олий таълим вазирлигининг HEMIS тизимида рўйхатдан ўтказиши шарт. Охирги муддат – жорий ўқув йилининг 1 октябридан кечикмаслиги керак.

Батафсил (https://sputniknews.uz/20250729/ozbekiston-1-avgust-50896003.html)

Юристга савол юбориш (http://t.me/Yurist_Hizmati_bot)

Расмий каналимиз: @Yurist_Xizmati



Сарлавха :
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари

05 08 2025 / 16:04