Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида” амалий қўлланмаси нашр этилгани тадбиркорлар учун шундай имкониятни туҳфа этди.
Қўлланма тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тартибга солинган қонун ҳужжатлари тўплами эмас. Унда асосий эътибор ўша ҳақ-ҳуқуқлардан қандай фойдаланиш ва уларнинг тартибларига қаратилган.
Қўлланмада судларга даъво аризаси ёки ариза билан мурожаат қилиш, турли илтимосномалар киритиш, низоларни ҳал этишда иштирок этиш ҳамда суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби оддий ва содда тилда баён қилинган. Шунингдек, унда барча иқтисодий судлар манзилларигача бор.
Мухтасар айтганда, ушбу қўлланмани тадбиркорлар учун “тилсиз адвокат”, дейиш мумкин.
“Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида” китобининг тақдимотида соҳа вакилларининг таклиф ва илтимосларидан келиб чиқиб, қўлланманинг электрон варианти ҳам яратилди ва кенгашнинг расмий сайтига жойлаштирилди.
ЎзА
Сарлавха :
Қонунлар
10 11 2022 / 14:35