Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


Улашинг :


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига шарҳ берилмоқда.

➖"Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун, солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Мисол учун, бешинчи тоифага кирувчи 20 та энг оғир шароитли туман учун:

- айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгилаймиз;

- мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди;

- якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.

Худди шундай, бошқа тоифадаги туманларда кредитларга пасайтирилган фоиз ставкаларини қўллаш, инфратузилма харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш каби бир қатор енгилликлар берилади.

Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбурият-ларимизни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттирамиз", — Президент .



Сарлавха :
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари

09 01 2023 / 11:34