Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Ўзбекистонда пахта етиштиришни яхшилаш мақсадида минерал ўғитларга божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилади.


Улашинг :




🟢ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермерларнинг пенялари ҳисобдан чиқарилади.

🟢Пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг 50 фоизи давлатдан қопланади.

Бу ҳақда 23 январь куни президент пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилишда айтиб ўтди.

Келтирилишича, ҳозирда республикада 7 мингта фермер пахта майдонларини насослар орқали суғоришга мажбур бўляпти. Фючерс шартномалари тузишнинг охирги муддати белгиланмаган, шартномаларни рўйхатга олиш бўйича шаффоф тизим йўқ, дейилади хабарда.

Ўтган йили ички бозорда минерал ўғит нархи ўртача 50 фоизга ошиб, танқислик юзага келгани учун, уларга божхона имтиёзларини яна 3 йилга узайтириш таклифи берилди.

Бундан ташқари, ҚҚСни ўз вақтида тўламаганлик учун фермер хўжаликларига ҳисобланган пенялар, истисно тариқасида, ҳисобдан чиқарилади.

Фючерс шартномаларини солиқ органларининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилинади. Шунингдек, энди Нью-Йорк биржасининг ўртача ойлик фючерс котировкалари таҳлили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Пахтачилик йўналишидаги илмий институтларни ишга солиб, чет элларда қўлланилаётган унумдор ва кам сув талаб қилувчи навларни маҳаллийлаштириш зарурлиги айтилди. Йиғилишда қишлоқ хўжалигидаги жорий йилги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, 300 минг гектар ерда сув тежовчи технологиялар ўрнатиш, 200 минг гектар ерни лазерли текислаш режалаштирилган. 100 минг гектар экин ерларини тақсимлаб, 2 млндан зиёд аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳам муҳим вазифалардан. Бу асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етарли бўлиб, бозорларда нарх-наво барқарор бўлишида ҳам аҳамиятга эга.


FERMER канали



Сарлавха :
Қонунлар

27 01 2023 / 11:45