Вазирлар Маҳкамасининг “Агросаноат кластерлари мақоми ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра,
республика бўйича жами 345та агросаноат кластерлари мавжуд бўлиб, уларга жами 1
млн 201 минг гектар ер майдонлари бириктириб берилган.
Маълум
қилинишича:
·
пахта-тўқимачилик кластерлари - 97та,
бириктирилган ер майдони 927 068 гектар;
·
ғаллачилик кластерлари 77та, бириктирилган
ер майдони 142 800 гектар;
·
мева-сабзавотчилик кластерлари 147та,
бириктирилган ер майдони 122 394 гектар;
·
шоличилик кластерлари 16та, бириктирилган
ер майдони 8 060 гектар;
·
бошқа кластерлари 8та, бириктирилган ер
майдони 1 150 гектар.
Таъкидланишича, амалда фаолият юритаётган кластерлар таҳлили соҳада қуйидаги тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатган:
·
соҳани тартибга солувчи ягона
норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас;
·
кластерлар ҳуқуқий мақоми норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда назарда тутилмаган;
·
кластерлар ташкил этиш, уларни танлаб олиш
мезонлари, шунингдек, уларга ерларни ажратишнинг ягона ва шаффоф механизмлари
мавжуд эмас;
·
фермерларнинг кластерларга мажбурий
тартибда бириктирилиши натижасида нотенг шартномавий муносабатлар шаклланган,
фермерларда ўз маҳсулотларини сотишда харидорни танлаш имконияти мавжуд эмас;
·
кластерлар ерларини олиб қўйиш ва
фаолиятини тугатиш, фермерлар билан тузган шартномаларини бекор қилиш
қонунчиликка зид маъмурий усуллар орқали ҳал этилмоқда;
·
кластерлар мажбуриятлари бажарилиши ва
инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш механизми мавжуд
эмас;
·
инвестицион мажбуриятлар бажарилмаслиги
орқали ерлари олиб қўйилиши натижасида ерга амалда киритилган инвестицияни
қайтаришда юзага келадиган муаммолар ечими мавжуд эмас;
·
кластер мақомини олганлик учун
тадбиркорларни рағбатлантириш механизмлари мавжуд эмас, масалан, солиқ
имтиёзлари ёки давлат бюджети маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация
объектларини ўрнатиш ёхуд ерларни ажратиш;
·
амалдаги қонунчиликда мавжуд кластерлар
учун ягона солиқ имтиёзлари мавжуд эмас.
Қарор лойиҳасида агросаноат кластерлари мақоми ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
Кун.уз сайтидан
Сарлавха :
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
17 03 2021 / 12:19