Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Табиий монополия субъектлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан асоссиз даромад олинган


Улашинг :


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтган йилда Давлат реестрига киритилган табиий монополия субъектларининг 134 хўжалик юритувчи ва 11 та хизмат турлари бўйича фаолиятлари устидан мониторинг олиб борилган.

Ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг 94 таси давлат иштирокидаги корхоналар, 40 таси хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Маълум қилинишича, ўтган йилда табиий монополия субъектлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан жами 64 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олингани аниқланди. Ушбу маблағни белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича қарор ва кўрсатмалар берилди.

Президентимизнинг 2022 йил 2 ноябрдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган ўрганишларда “Навоий ИЭС” AЖ, “Муборак ИЭС” AЖ ҳамда “Сирдарё ИЭС” AЖлар томонидан иссиқхона хўжаликларига иссиқлик энергиясини етказиб беришда “сунъий” воситачилар орқали етказиб берилиши оқибатида 13,2 миллиард сўм асоссиз маблағлар ундирилгани аниқланди. Ушбу маблағларни иссиқхона хўжаликларига қайтариш бўйича қарор ва кўрсатма берилди.

Бугунги кунда ушбу 64 миллиард сўм маблағлардан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига 36 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритилган 134 та табиий монополия субъектларининг 250 турдаги оммавий шартномалари лойиҳалари табиий монополия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилди. Улардан 150 та ҳолатда ёки 60 фоизида қонунчилик талабларига риоя қилмагани аниқланган. Камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА



Сарлавха :
Қонунлар

14 02 2023 / 14:13