Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига ҳар томонлама кўмак беришга мўлжалланган “Biznesga maslahat” (b-advice.uz) интерфаол ахборот портали ишлаб чиқилган.
❕ Мазкур портални яратишда Буюк Британия, Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган.
🔰 Мазкур портал орқали қуйидаги масалалар бўйича маълумотларга эга бўлиш мумкин:
▫️тадбиркорликка оид қонунчилик ҳужжатлари ва янгиликлар;
▫️бизнесни бошлаш ва юритиш тартиб-таомиллари;
▫️лицензиялаш ва рухсатнома олиш тартиблари;
▫️солиқ, банк ва божхона органларининг тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлари;
▫️кредит ва ссуда олиш тартиблари.
📲 Шунингдек, портал орқали тадбиркорларнинг онлайн мурожаатлари қабул қилинади.
Тадбиркорлик фаолиятингизни b-advice.uz портали билан янада ривожлантиринг!
Сарлавха :
Қонунлар
23 03 2023 / 10:57