Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муборак Аҳмедова Урганч шаҳрида ўтказилган тарғибот тадбирида хусусий мулк дахлсизлигига оид норма юзасидан батафсил маълумот берди:
– Мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Эски уй-жойлар, бино ва иншоотлар ўрнига янгилари қуриляпти. Лекин бу ишлар одамларнинг мулк ҳуқуқи ҳурмат қилинган ҳолда қилиниши лозим. Аммо ўрнатилган тартибга риоя қилмаслик, мулкдорларни рози қилмасдан, тегишли компенсация тўламасдан мулк ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳолатлари ҳамон учраяпти ва бу кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Шу боис, янгиланаётган Конституцияда мулкдан маҳрум қилиш бўйича низолар фақат суд томонидан ҳал этилиши шартлиги белгиланяпти. Ушбу конституцион норма билан хусусий мулк дахлсизлиги таъминланяпти. Энди мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас, – деди депутат.
Тадбирда таъкидланганидек, ушбу қоида келажакда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга хизмат қилади.
М.Комилова, ЎзА
Сарлавха :
Қонунлар
25 04 2023 / 11:11