Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 апрелдаги тегишли қарори билан эса 2021‒2022 йилларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари ҳамда 2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланган.
Махсус иқтисодий, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари учун 1 500 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағларнинг объектлар кесимида манзилли дастури тасдиқланган бўлсада, лекин жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, ажратилган маблағларнинг 540,5 миллиард сўми ўзлаштирилган, холос.
Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан махсус иқтисодий зоналардаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдолари якунланмагани сабабли ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмай қолган.
Шу билан бирга, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 320 миллиард сўм маблағ ажратилганига қарамай, ушбу маблағ ўз вақтида ўзлаштирилмаган.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоровга «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Муҳтарама Комилова, ЎзА
Сарлавха :
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
14 12 2022 / 10:55