Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

МКБАНК: коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилмоқда


Улашиш :


Микрокредитбанк тизимида коррупцияга қарши муросасиз фаолиятни янги босқичга кўтаришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, мижозларга хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бу борада жамоатчилик билан самарали алоқани йўлга қўйди. Бунинг учун «Комплаенс ишонч линияси» ишга туширилди.

Ушбу алоқа линиялари орқали мурожаатлар 24/7 тартибида фуқаролар хоҳишига кўра, шахсни ошкор қилган ҳолда ёки аноним тарзда автоматик равишда қабул қилинмоқда.

Агар фуқаролар банк ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига дуч келса, шунингдек, коррупцияга сабаб бўлувчи ҳолатлар ва шартлар ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлса «Комплаенс ишонч телефони»га мурожаат қилиши мумкин.

Ушбу хизмат коррупцион ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар учун ташкил этилган.

Шунингдек, «Микрокредитбанк» АТБда Коррупцияга қарши назорат департаменти томонидан 4 та алоқа канали йўлга қўйилган. Улар қуйидагилар:

Ишонч телефони: +998 55 503-77-11

Телеграм БОТ: mkbanticor_bot

Электрон почта: mkbanticor@mkb.uz

Расмий веб-сайт: www.mkbank.uz (Антикоррупция саҳифаси)

Мурожаат Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Улашиш :



Сарлавха :
Қонунлар

03 01 2024 / 14:39