“Қишлоқ
хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида”ги
Қонун лойиҳаси муҳокамада
Мамлакат иқтисодиётида,
айниқса тадбиркорликка кенга имкониятлар очиб берилаётган даврда суғуртанинг
ўрни жуда муҳим ҳисобланади. Суғурта механизми орқали иқтисодиётга катта
миқдорда инвестиция киритилади. Турли хил хатарлар оқибатида тадбиркорлар
фаолиятига етказилиши мумкин бўлган зарарлар айнан суғурта механизми орқали
қопланади ва натижада уларнинг фаолиятида ривожланишда давом этади.
Бироқ, қишлоқ хўжалиги суғуртаси соҳасида турли
қонунчилик хужжатлари қабул қилинган бўлишига қарамай, бу йўналишда суғуртанинг
ўрни деярли кўринмайди. Давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш
механизмининг мавжуд эмаслиги деҳқон ва фермер хўжаликларини катта хавфлар
остида фаолият олиб боришига ҳамда табиатнинг инжиқликлари оқибатида катта
молиявий қийинчиликларга дучор бўлишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу масалаларни долзарблигидан келиб чиққан ҳолда,
жорий йил
29 январь куни Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни кўллаб-қувватлаш марказида
“Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
ва истиқболли омиллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Менежерлар уюшмаси,
“Ўзбекинвест”, “Семурғ Иншуранс” Суғурта компаниялари экспертлари ва тегишли
вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этишди.
Қишлоқ хўжалиги нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлайди, балки қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш, экспорт салоҳиятини
ошириш ва саноат учун хом ашё манбаи сифатида ҳам улкан аҳамиятга эга. Ўзбекистонда
қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотнинг салмоқли қисмини ташкил этгани сабабли,
бу соҳадаги ҳар қандай ўзгаришлар иқтисодиётга сезиларли таъсир кўрсатади. Шу
сабабли, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун таваккалчиликларни камайтириш
ва уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш долзарб ҳисобланади.
“Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни
суғурталаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини ишлаб
чиқиш ҳамда
Юқоридагиларга асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
томонидан “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда:
-
қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини турли хил табиий офатлар ва бошқа
хатарлардан кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоялаш;
-
қишлоқ
хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини
белгилаш;
-
қишлоқ
хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталашда суғурта муносабатларини
тартибга солиш ва назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш;
-
қишлоқ
хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи
субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш масалалари назарда
тутилиши белгиланган.
Бутун дунёда глобал муаммога айланаётган иқлим ўзгариши туфайли юзага
келадиган хавф-хатарлар қишлоқ хўжалигидаги таваккалчиликларни оширади.
Ўзбекистонда иқлим ўзгариши натижасида қурғоқчилик, сув танқислиги ва бошқа
иқлимий муаммолар кузатилади. Бу эса ҳосилдорликни камайтириб, фермерларнинг
иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун, қишлоқ хўжалиги суғуртаси иқлим ўзгариши натижасида юзага
келадиган хавф-хатарлардан ҳимоя воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Суғурта орқали фермерлар табиий офатлар натижасида юзага келган йўқотишларни
бошқариш, ушбу муаммоларга қарши курашиш методларини ўзлаштириш хамда етказилган
иқтисодий зараларни қоплаш ва ўз фаолиятини давом эттириш имкониятига эга
бўладилар.
Шунингдек, табиий офатлар, бозор шароитидаги ўзгаришлар ва бошқа омиллар
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундай
хавф-хатарлар фермерларнинг даромадларига салбий таъсир этиб, уларнинг
иқтисодий барқарорлигига таҳдид солади. Масалан, қурғоқчилик, сел, дўл каби
табиий офатлар ҳосилнинг камайишига ёки йўқолишига сабаб бўлади. Шунингдек,
бозор шароитидаги ўзгаришлар, нархларнинг тушиши ва талабнинг камайиши
фермерлар учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради. Бу ҳолатларда қишлоқ
хўжалиги суғуртаси фермерлар учун муҳим ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади.
Суғурта орқали фермерлар юзага келадиган хатарлардан ҳимояланиб, ўз фаолиятини барқарор
давом эттириш имкониятига эга бўладилар.
Сарлавха :
Қонунлар
04 02 2025 / 11:52