·
Давлат бюджетининг аҳолини ижтимоий ҳимоясига харажатлари ички ялпи
маҳсулотга нисбатан 2019 йилги 1 фоиздан 2030 йилда 1,5 фоизга етказилади.
Президент фармойиши (Ф–5634-сон, 17.02.2021 й.) билан 2021–2030 йилларда
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси тасдиқланди.
Концепция, жумладан, қуйидаги
чора-тадбирларни ўз ичига олади:
➖ асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, таълим, парвариш ва бошқа зарур
бўлган маҳсулотлар ва хизматлар олишга имконияти бўлмаган болаларга кўмаклашиш;
➖ касаллик, ишсизлик, оналик ва ногиронлик каби ҳолатлар туфайли ўзини ўзи
таъминлаш масалаларини тўлиқ ҳал қила олмайдиган меҳнатга лаёқатли фуқароларни
кафолатланган даромадлар билан таъминлаш;
➖ кекса ёшдаги фуқароларни кафолатланган даромад билан таъминлаш;
➖ ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш.
Шунга кўра, концепция доирасида қуйидагиларни амалга ошириш
режалаштирилган:
● аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш учун
масъул бўлган ягона органни белгилаш;
● олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш
ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар
жалб этиш ва уларга субсидия ажратиш;
● чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш, бошпанасиз қолган, оғир турмуш
шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда
жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш
тартибини жорий этиш;
● тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз,
айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган
фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари
харид қилиш учун субсидиялар бериш;
● болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янги
босқичга олиб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ягона миллий тизимини
сақлаган ҳолда Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш;
● имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини
жорий қилиш.
2025 йилга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий
хизматлар агентлиги негизида туман (шаҳар)лар миқёсида Аҳолини ижтимоий
қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.
Давлат бюджетининг аҳолини ижтимоий ҳимоясига харажатлари ички ялпи
маҳсулотга нисбатан 2019 йилги 1 фоиздан 2030 йилда 1,5 фоизга етказилади.
Молия вазирлиги , аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
Сарлавха :
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
22 02 2021 / 10:41