Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус
Image Image

Импорт / Экспорт

Ўзбекистон Республикаси Импортчилар ва экспортчилар портали.

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази

20.11.2026
ЦБ Узбекистан

1 USD = 12004.48
1 EUR = 13155.71
1 RUB = 146.56
1 CNY = 1797.29





Ҳуқуқий ҳимоя

Ўзбекистон Республикаси экспортчи ва импортчи тадбиркорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

Ҳамкорларни топишда кўмаклашиш

Тадбиркорликни янада ривожлантириш учун инвесторлар, ҳомийлар ва молиявий институтларни топишда ёрдам кўрсатиш.

Ташкилотлар билан ҳамкорлик

Хориждаги нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Нега Ўзбекистон?


Ўзбекистон қадимдан жаҳон сивилизациясининг марказларидан бири бўлиб келган.


1991-йил 1-сентабрда қўлга киритилган Мустақиллик туфайли мамлакат тараққиёти учун катта имкониятлар очилди. Мамлакат тараққиётига бой табиий ресурслар ва халқнинг кўп қиррали салоҳияти ёрдам берди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда мамлакат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришларнинг барчаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларга мўлжалланган республикани янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси" асосида рўй бермоқда.

Қишлоқ хўжалиги саноати

Ўзбекистон Республикасида ҳам мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароити сабзавот ва полиз екинларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқариш учун қулай бўлиб, сифати бўйича бошқа мамлакатлардан ўхшаш маҳсулотларга нисбатан анча устун туради. Саноатни ривожлантириш ва мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида рақобатбардошлигини оширишни тартибга солувчи сўнгги меъёрий ҳужжатлардан бири.


Тўқимачилик саноати

Пахта етиштириш бўйича 6-ўринни эгалловчи Ўзбекистон пахта экспорти бўйича 3-ўринда эди. Аммо кейинги йилларда пахта хом ашёси экспорти қисқармоқда, юқори қўшимча қийматли маҳсулот экспортига урғу берилмоқда.

Енгил саноат Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик соҳа бўлгани ҳолда, аҳоли бандлигининг юқори даражасини, иқтисодий ва саноат салоҳиятига ҳамда давлатимизнинг халқаро нуфузига ҳисса қўшилишини таъминлайди. Ўзбекистоннинг ноёб геосиёсий жойлашуви кўплаб мамлакатлар билан бевосита иқтисодий мулоқотда бўлиш , Европа ва Осиё мамлакатлари билан ўзаро фойдали ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш имконини беради.

Енгил саноат йил сайин ривожланиб бормоқда. Янги ишлаб чиқариш технологияларининг жорий қилиниши, юқори самарали, замонавий ускуналардан фойдаланиш, ва айни пайтда самарали бошқарув соҳа корхоналарида меҳнатнинг юқори самарадорлигини, саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўсишини таъминлайди. Кўп йиллар давомида фақат пахта толасини экспорт қилган республика, бугунги кунда нафақат пахта толаси таъминотчиси сифатида, балки тўқимачилик маҳсулотлари, айниқса, тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчиси сифатида жаҳон тўқимачилик бозорида етакчи мавқега эга бўлиш учун чекланмаган имкониятларга эга.