21.11.2026
ЦБ Узбекистан
1 USD = 12004.48
1 RUB = 146.56
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳа бўйича қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев маъруза қилди:— Бугунги кунда фермер хўжаликлари фаолиятига оид асосий қонун ҳужжати “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳисобланади, — ...
Наманган шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари муҳокамаси юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.Сўнгги беш йилда Наманган вилоятида корхоналар сони 15 мингтага кўпайиб, 32 мингтадан ошди. Шу даврда хусусий бизнес ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳажми 1,6 баравар ўсиб, 8,3 триллион сўмга етди. Бу – республика бўйича энг юқори суръатлар. – Тасаввур қилинг, олти йил ...
Бухоро вилояти Адлия бошқармасидан олинган хабарга кўра, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 20 та мурожаатлар келиб тушган ва уларга асосан ўтказилган ўрганишлар давомида 20 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.Ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 59 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрда “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.Ушбу ҳужжатга асосан Сурхондарё вилоятида ўтган йилда 1 минг 210 нафар томорқа ер эгасига 30,4 миллиард сўм ажратиб берилган. Бойсун, Жарқўрғон, Қизириқ ва Қумқўрғон туманларида 4 ...
Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Раҳимов бошчилигида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон туманлари,555 Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарларидаги деҳқон бозорларидаги сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар, қишнинг совуқ кунларида маҳсулотларни сифатли ҳолда сақланиши, нарх-навони сунъий оширилмаслик ҳолатлари ўрганилди.Вилоят прокурори сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, етарли даражада савдо фаолиятини олиб бориши, муносиб шароит яратиш мақсадида масъулларга тегишли ...
Маҳаллий стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Сингапур ишлаб чиқарувчилар Федерацияси билан бизнес-инкубаторларни яратиш ва ривожлантиришда Сингапур тажрибасини ўрганиш бўйича шартнома имзоланди.Осиё рақамли самарадорлик индексида Сингапур рақамли инфратузилма, ахборот-коммуникация технологияларига инвестициялар ва AКТ қонунлари бўйича Осиёда 1-ўринни эгаллади. Унинг стартап экотизимлари эса дунёда етакчи ўринни ва Жаҳон банкининг ...
«Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидалари» тасдиқланди.Ушбу санитария қоидалари ва нормаларининг асосий мақсади — балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналарнинг жойлашуви, санитария-техник ҳолатига, шунингдек, ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларни белгилаш орқали балиқ маҳсулотларининг юқори сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи ...
Президент томонидан 30.12.2022 йилдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармон имзоланди.Ҳужжатга мувофиқ, республиканинг барча туман (шаҳар)лари 5 та тоифага тақсимланди. Эндиликда солиқ имтиёзлари ва субсидиялар туман (шаҳар)нинг тоифасидан келиб чиқиб ажратилади.2023 йилнинг 1 январидан 2026 йилнинг 1 январига қадар солиқ солишнинг ...
Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.Қарорда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Унга кўра, уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш ...
Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Тантанали тадбирни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Атамуродов очиб, йиғилганларга вилоят раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.Барчага маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадим, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ...
Тошкент вилоятида мавжуд чорва молларининг зотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада хорижий давлатлардан жами 2 минг 533 бош наслли қорамол, 25 минг 570 бош қўй, 1 минг 7 бош эчки, 16 бош от, 797 минг 361 бош бир кунлик жўжа, 2 миллион 642 минг 280 дона наслли тухумлар четдан ...
Ерни аукционга чиқариш босқичлари 13 тадан 8 тага, муддатлар 48-74 иш кунидан 16-22 иш кунигача қисқартирилиши кутилмоқда. Ерни хусусийлаштириш учун тўлов миқдори йиллик ер солиғининг 20 бараваридан 5-10 бараваригача пасайтирилади.Президент Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.Ўзбекистондаги ўзгаришлар натижасида ер бозор активига айланмоқда. Бир йил ...