21.11.2026
ЦБ Узбекистан
1 USD = 12004.48
1 RUB = 146.56
Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Тадбиркор – Ўзбекистон” журналининг илк сони тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизнинг энг илғор 400 нафарга яқин тадбиркорлари иштирок этди.Маълумки, тадбиркорлик фаолияти бу – тадбиркорлар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти ҳисобланади. Сўнгги ...
“Ташаббусли бюджет” дастурида ғолиб бўлмаган кўплаб лойиҳаларга ҳам маблағ ажратилади.Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилишда мутасаддиларга кўрсатма берди.Мамлакатимизда ижтимоий инфратузилмадаги камчиликлар манзилли ҳал этилмоқда. Энг муҳими, бу лойиҳалар аҳолининг талаб ва таклифлари асосида шакллантирилмоқда.Шундай ишлар доирасида сўнгги уч йилда 9 минг 500 та маҳаллага 57 триллион сўм ...
Маълумки, жамиятнинг иқтисодий негизини мулк ташкил этади, ижтимоий-иқтисодий тузилиши ҳам мулк билан, мулкнинг кимларга тегишли эканлиги билан белгиланади. Бусиз ижтимоий муносабатларни ривожлантириш, мамлакатда халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг имкони йўқ.Сўнгги беш йил давомида юртимизда хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ва унинг ҳуқуқий муҳофазасини кучайтиришга оид бир қатор қонунлар қабул ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар ижросини самарали амалга оширишда илмий ёндашувлар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:1. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ...
ТаҳлилЖорий йил 31 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожи, жумладан, бунёдкорлик, саноат, инвестиция, транспорт ва туризм соҳаларидаги ислоҳотларининг самараси билан танишиш, аҳоли турмуш тарзини яқиндан ўрганиш ҳамда ечим топмаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Хусусан, Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ...
Марғилонлик ака-укалар Муҳаммадсодиқ, Зиёвутдин ва Салоҳиддинларни Фарғонада ҳамма танийди, ҳавас қилади. Улар оталари дуосини олиб, Фарғона тумани “Янги аср” мавзесида (Экокерама) “EKOKERAMA” сантехника жиҳозлари ишлаб чиқариш улкан корхонасини қуриб ишга туширдилар.Бу воқеа 2020 йилда рўй берди. 2021 йилда маҳсулот турлари танлаб конвейерга қўйилди. Пок ният, тинимсиз изланиш ва интилиш натижасида ...
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бир гуруҳ тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари айни кунларда Япония давлатида бўлиб, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, воҳанинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвестиция ва туризм имкониятларига оид тақдимотлар ҳамда маҳсулотлар экспорти юзасидан музокаралар ўтказмоқда.Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анвар Орипов бошчилигидаги делегация аъзолари ...
“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди🔰Фармонга кўра:🔸2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.🔸2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;▫️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;▫️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи ...
Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.Мамлакатимиздаги қулай бизнес муҳити самарасида сўнгги йилларда чет эл корхоналари 5 мингтадан 16 мингтага кўпайди. Ҳар бир туман ва шаҳарга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди.Экспорт қилувчи корхоналар сони беш йилда 4 минг 500 тадан 7 минг ...
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларда 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаб мавжудлиги қайд этилди.Шу боис, 1 апрелдан:– маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);– импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармониАҳолининг харид қобилиятини мустаҳкамлаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш, товарлар таъминотининг глобал занжирларини диверсификациялаш ҳамда инфляция даражасини жиловлаш мақсадида:1. 2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 ...
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги стратегик шериклик асосида ривожланиб бормоқда. Банкнинг кўмаги билан энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ...