Президент фармонига мувофиқ, I тариф гуруҳи истеъмолчилари учун электр
энергияси тарифларини сутка даври бўйича ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади.
Янги тартибга кўра, соат 09:00 дан 17:00 гача бўлган ярим тиғиз даврда
электр энергияси учун тўловда базавий тарифга нисбатан 1,5 баравар камаювчи
коэффициент қўлланилади. Бу амалдаги тариф бўйича 1 кВт⋅соат учун 1100 сўмдан эмас, 733 сўмдан.
Тунги даврда
— соат 22:00 дан 06:00 гача базавий тариф амал қилади.
Қайд этилишича, янги тартиб
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кундузги вақтда электр
энергиясидан янада қулай шартларда фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш
учун қўшимча имконият яратади.
Эслатма: I тариф гуруҳига
асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ
бўлган йирик истеъмолчилар киради.
кун.уз. Д.Асқаров
Сарлавха :
Иқтисодиёт
28 09 2026 / 16:23