Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Испан тадбиркори билан видеомулоқот



Улашинг :



Жорий йилнинг 16 июнида Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб – қувватлаш маркази томонидан Испания давлати Андалусия минтақаси Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси билан онлайн тарзда видео мулоқот ўтказилди. Мулоқотда Ўзбекистон бўйича вакил Гавхархон Ходжаева таржимон сифатида томонларнинг ўзаро манфаатли алоқалари хусусида фикрларини етказди.

Ушбу мулоқот Ўзбекистонда резавор мевалар экилишини кўпайтириш истиқболлари, хусусан аҳоли томорқаларида қулупнай, малина етиштириш масалаларига бағишланди.

Мулоқотда резавор маҳсулотлар етиштиришда Европа Иттифоқи, хусусан Испания тажрибасидан фойдаланиш, “Viveros California” компаниясининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари презентациясини намойиш қилиб, мамлакатимиз минтақалари ер-сув шароитларидан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорлик қилиш ушбу экинларни жойлаштириш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб – қувватлаш маркази ва Испания давлати Андалусия минтақаси Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тадбиркор ва фермерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги тажрибалари билан ўртоқлашиш, Европа Иттифоқига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш истиқболлари бўйича фикр алмашинди.

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб – қувватлаш маркази


Сарлавха :
Марказ фаолиятига оид

18 06 2021 / 14:17