Вазирлар Маҳкамаси 2027 йил 1 январдан кучга кирадиган янги энергия бозори қоидаларини тасдиқлади. Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2026 йилдаги 527-сонли қарори билан электр энергетикасини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи (2023-2030 йиллар) бошланди. Электр энергияси бозорини эркинлаштиришнинг биринчи босқичи ишга туширилиши марказлашган моделдан воз кечиб, тоʻгʻридан-тоʻгʻри икки томонлама шартномалар асосидаги иқтисодий муносабатларга оʻтишни англатади.
Харид қилинган ва (ёки)
сотилган электр энергияси ҳамда уни марказий харид
қилувчининг контрагентига бериш боʻйича коʻрсатилган хизмат учун
қандай ҳисоб-китоб қилиш керак – бухгалтер.уз сайтидаги қисқача
шарҳда.
Дастлабки босқичнинг мақсади ва
моҳияти нимадан иборат
Электр энергиясининг улгуржи ва
чакана бозорлари тамойилларига оʻтишнинг жорий этилаётган биринчи босқичи ишлаб
чиқарувчилар ва истеъмолчилар оʻртасидаги тоʻгʻридан-тоʻгʻри икки томонлама
шартномаларга асосланади.
Ушбу босқичда бозор оператори – электр энергиясини сотиш ва (ёки) сотиб олиш ташкилотчисининг
вазифалари вақтинча марказий харидор – электр энергиясини марказлаштирилган тартибда сотиш
ва сотиб олиш ҳуқуқига эга боʻлган, устав фондида (устав капиталида) 100 фоиз
давлат улушига эга боʻлган аксиядорлик жамияти шаклида ташкил этилган электр
энергетика корхонасига юклатилади.
Бунда марказий харид қилувчи электр энергиясини сотиб олиш ва сотишда
бирон-бир юридик ёки жисмоний шахсга асоссиз имтиёзлар, преференсиялар ёки
камситувчи шартларни тақдим этиши мумкин эмас.
Ҳисоб ва ҳисоб-китоблар «CАС» ва «Биллинг» тизимлари орқали
амалга оширилади.
Электр
энергияси бозорининг тузилиши қандай
Электр энергиясини сотиш ва (ёки) сотиб олиш ҳуқуқига эга боʻлган бозор
иштирокчилари (жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек тегишли тизим оператори)
қуйидагилардир:
Тизим оператори узлуксиз равишда реал вақт режимида ягона электр энергетика
тизими режимини бошқаради, графикларни шакллантиради ҳамда электр энергияси
истеъмоли, юкламаси ва ишлаб чиқаришнинг белгиланган режасидан четга чиқишларни
назорат қилади.
Харидорлар электр энергияси учун қандай тўлов қилади
Шартномалар боʻйича молиявий ҳисоб-китоблар ва таққослашлар шартномаларнинг
ўз шартлари
боʻйича амалга оширилади. Бироқ, ҳақиқий савдо маълумотлари бозор оператори
томонидан ҳақиқий ишлаб чиқариш ёки истеъмолдан ошиб кетиш ҳолати бўйича
текширилади.
Ҳисоб-китоблар электр энергиясини етказиб берувчи ва олувчи оʻртасидаги
оʻзаро ҳисоб-китоблар, шунингдек, бозор оператсияларини амалга ошириш ва электр
энергияси ҳажмларини аниқлаш учун асос боʻлиб хизмат қиладиган соатбай тижорат
ҳисоби асосида амалга оширилади.
Марказий харид қилувчининг контрагентлари (бозор иштирокчилари) томонидан
сотиб олинган ва (ёки) сотилган электр энергияси ҳамда уни узатиш боʻйича
коʻрсатилган хизматлар боʻйича ҳажмларни тасдиқлаш далолатномалари ва
ҳисобварақ-фактуралар марказий харид қилувчи томонидан шакллантирилади ҳамда
бозор иштирокчиларига ҳисобот давридан кейинги – календар ойининг 10-санасига
қадар юборилади.
Далолатномалар олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида бозор
иштирокчилари томонидан имзоланади ва марказий харид қилувчига юборилади.
Бозор иштирокчилари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача марказий
харидордан олинган ҳисобварақ-фактураларни имзолайдилар ва уларни
ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун юборадилар.
Марказий харидордан сотиб олинган электр энергияси учун тезкор (оралиқ)
молиявий ҳисоб-китобларни марказий харидчининг барча контрагентлари амалга
оширади – харидорлар ой бошидан бошлаб шакллантирилган тезкор ҳисоб-китоблар
асосида электр энергияси учун оʻсиб борувчи якун билан ҳақ тоʻлайдилар.
Електр энергияси учун якуний молиявий ҳисоб-китоблар харидорлар томонидан
ҳисобот давридан кейинги ойнинг охирги кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Мазкур ҳисобот даврида тезкор ва якуний молиявий ҳисоб-китоблар доирасида
тоʻланган тоʻловлар суммаси илгари амалга оширилган тоʻловларни ҳисобга олган
ҳолда аниқланади.
Бозор иштирокчилари марказий харид қилувчи томонидан тақдим этилган
маълумотларни улар олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тасдиқлаши ва (ёки)
аниқлаштириши керак боʻлади.
Ҳужжатда, шунингдек, электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорида икки томонлама шартномалар асосида харид қилиш регламенти; бозор иштирокчилари томонидан бозор операторига ахборот тақдим этиш тартиби; тизим оператори томонидан ягона электр энергетика тизими режимини режалаштириш ва бажариш жараёни; марказий харид қилувчининг тижорат қоидалари; электр энергияси бозори мониторинги ва ахборот алмашинуви тартиби батафсил баён этилган.
норма.уз
Сарлавха :
Иқтисодиёт
08 10 2026 / 9:44