Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 547-сон қарори
билан Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олувчиларга бюджетга тўланган ер
солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом
тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввал
Президентнинг 14.02.2025 йиллдаги ПФ-22-сон Фармони
билан юқори даромад олган томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер
солиғининг бир қисмини тажриба тариқасида қайтариш назарда тутилган эди. Янги
қарор бундай қайтариш механизмини белгилайди.
Тажриба 2027 йилда Наманган
вилоятида ўтказилади, вақтинчалик низом эса 2028 йил 1 январга қадар амал
қилади. Даромад олувчиларга тўланган ер солиғининг 90 фоизи тегишли маҳаллий
бюджетдан қайтарилади.
Ер солиғининг бир қисми бир
вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган шахсларга қайтарилади:
·
деҳқон
хўжалиги ёки шахсий томорқа ерига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
бўлса ва ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилса;
·
календарь
йил давомида маҳсулот сотишдан олинган даромад бир сотих ер учун БҲМнинг 25
бараваридан ошса;
·
ўтган ва
жорий йиллар учун ер солиғи бўйича қарздорлик бўлмаса;
·
ҳисобот
даврида ҳисобланган ер солиғи тўлиқ тўланган бўлса.
Даромад миқдори даромад олувчи
томонидан «Онлайн маҳалла» платформасига киритиладиган маълумотлар – ер
участкаси ҳажми, сотилган маҳсулот ҳажми, унинг номи ва тури асосида
аниқланади. Маҳсулот «UzexAgro» платформасидаги битимлар ўртача нархининг 80
фоизи миқдорида баҳоланади.
Ер участкасидан ҳужжатларсиз
ёки ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда қайтариладиган
сумма камаяди.
Қайтариладиган сумма Солиқ
қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали аниқланади ва даромад олувчининг
банк картасига ўтказилади. Солиқнинг бир қисмини солиқ органларининг махсус
мобил иловаси орқали қайтариб олиш мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базасидадавлат тилида эълон қилинган ва 09.10.2026 йилдан кучга кирди.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
14 10 2026 / 14:40