Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тошкент анъанавий йирик тадбирга тайёргарлик кўрмоқда: автомобиль саноати, тижорат транспорти ва қурилиш техникаси ягона майдонда



Улашинг :


2026 йилнинг 21–23 октябр кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) ягона майдонда бирданига учта халқаро тармоқ кўргазмасини бирлаштиради: Automechanika Tashkent, Comtrux Tashkent ва Bautrux Tashkent. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган учта йўналишни қамраб олади: автобутловчи қисмлар ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш (aftermarket), тижорат транспорти ҳамда қурилиш техникаси.

Тошкент анъанавий йирик тадбирга тайёргарлик кўрмоқда: автомобил саноати, тижорат транспорти ва қурилиш техникаси ягона майдонда

Ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, дистрибьюторлар ва харидорлар уч кун ичида битта майдонда илк танишувдан тортиб, ишбилармонлик музокаралари ўтказиш ва битимлар тузишгача бўлган йўлни босиб ўтишлари мумкин.

Ўз маҳсулотлари, технологиялари ва ечимларини дунёнинг 19 та мамлакатидан 503 та компания намойиш этади: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Туркия, Украина, Германия, Италия, Польша, Литва, Россия, Эрон, Покистон, Вьетнам, Жанубий Корея, Япония, Малайзия, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари.

Умумий кўргазма майдони 25 000 м² ни ташкил этади, тадбирга 20 000 дан ортиқ профессионал ташриф буюрувчилар келиши кутилмоқда.

Messe Frankfurt лицензияси асосида ўтказилаётган учта кўргазманинг ташкилотчиси ва Messe Frankfurt компаниясининг Марказий Осиёдаги расмий вакили бўлган Business Media Central Asia (BMCA) раҳбари Дилфуза Самандарова шундай таъкидлайди: «Ўзбекистон Европа ва Осиё ўртасидаги муҳим хабга айланиб бормоқда ва кўргазмаларимиз халқаро компанияларга ҳамкорлар топиш ҳамда янги бозорларни кашф этишда ёрдам бериб, ушбу салоҳият билан бирга ўсмоқда».

Кўргазмаларда нималар намойиш этилади?

Automechanika Tashkent 2026: кўргазма Тошкентда учинчи марта бўлиб ўтади. Анъанага кўра, у автобутловчи қисмлар, мойлар, шиналар, автомобил электроникаси, диагностика ва сервис ускуналари, шунингдек, автосервислар учун ечимлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчиларни ўзида бирлаштиради.

Иштирокчилар ва брендлар қаторида: EXZAP, TRT, LB Unite, MANN-FILTER, Michelin, CARVILLE, RAVENOL, LOAADI, BARS, Vikron, StarLine, Wolf, LOTOS Oil, TOTACHI, Petrovoll ва бошқалар бор.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилганидан буён кўргазмани қўллаб-қувватлаб келаётган Shell компанияси учинчи йил қаторасига Automechanika Tashkent кўргазмасининг бош ҳамкори сифатида иштирок этмоқда.

2025 йилда Shell вакиллари кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг кўплиги ва автомобил саноатига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этишганди: «Тадбир давомида кўплаб нуфузли меҳмонлар ва соҳа вакилларининг иштироки, кўргазма стендларидаги қизғин фаолият ҳамда ташриф буюрувчиларнинг юқори фаоллиги кузатилди. Бу эса автомобиль саноатига бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолат беради».

Michelin вакиллари ҳам кўргазмага ижобий баҳо бериб, ташриф буюрувчиларнинг маҳсулотлар билан бевосита танишиш имкониятини алоҳида таъкидладилар: «Кўргазма маҳсулотларимизни намойиш этиш, ташриф буюрувчиларни уларнинг хусусиятлари билан бевосита таништириш ҳамда салоҳиятли мижозлар билан мулоқот ўрнатиш учун қулай имконият яратмоқда».

Comtrux Tashkent 2026: тижорат ва юк транспорти экспозициясида юк автомобиллари, автобуслар, пикаплар ва фургонлар, шунингдек, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш бўйича ечимлар тақдим этилади. Иштирокчилар қаторида — SamAuto, UZTBM, MAN, FOTON, VUM, Tribo, Nur Avto, TAILEV лойиҳаси ва бошқа компаниялар мавжуд.

Бундай тадбирларнинг ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришдаги аҳамиятини 2025 йилда FOTON вакиллари ҳам таъкидлаган эдилар: «Ҳам давлат тузилмалари, ҳам B2B-сегменти вакиллари билан алоқалар ўрнатиш жуда муҳим. Бу ерда ташриф кўрсаткичи жуда юқори».

Bautrux Tashkent 2026: майдонда қурилиш, тоғ-кон ва инфратузилма тармоқлари учун қурилиш техникаси ҳамда ускуналари намойиш этилади. Иштирокчилар орасида — KRANTAS Group, IKO Machinery.

Кимлар келади ва нималарга эга бўлади?

· Импорт қилувчилар, дистрибьюторлар, улгуржи ва чакана савдо тармоқлари вакиллари авто эҳтиёт қисмлар ҳамда сарфлаш материаллари ишлаб чиқарувчилар билан учрашадилар ва янги етказиб берувчиларни топадилар.

· Техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, сервис марказлари, автоювиш масканлари ва детейлинг-студиялар раҳбарлари ҳамда мутахассислари янги ускуналар ва материалларни кўрадилар, маҳорат дарсларида янги технологияларни ўзлаштирадилар ва бозорда тақдим этилган брендлар билан танишадилар.

· Транспорт ва логистика компаниялари, юк ташувчилар ҳамда корпоратив автопарк эгалари бевосита ишлаб чиқарувчилар ва дилерлардан техника ҳамда сервис ечимларини таққослаш имкониятига эга бўладилар.

· Қурилиш пудратчилари, девелоперлар, махсус техника харидорлари, саноат, тоғ-кон ва инфратузилма корхоналари вакиллари махсус техникани сотиб олиш, ижарага олиш ва лизинг шартларини муҳокама қиладилар ҳамда аниқ лойиҳалар учун ҳамкорлар топадилар.

Buyer Program: харидорлар билан тўғридан-тўғри B2B учрашувлар

Ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишнинг асосий воситаси — Buyer Program. Дастур экспонентларнинг Марказий Осиёнинг барча беш давлати: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан келган ихтисослашган байерлар билан мақсадли учрашувларини ташкил этишни ўз ичига олади.

Дастурни амалга ошириш билан Connectly жамоаси шуғулланади. Улар олдиндан ҳар бир экспонентдан қайси товар тоифалари ва харидорлар профили уни қизиқтиришини аниқлайди ҳамда ушбу сўровларни инобатга олган ҳолда байерларни таклиф қилади.

Кўргазмалар доирасида 2700 нафар байер иштирок этиши ва 8000 дан ортиқ B2B учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. Бу етказиб бериш шартлари, дистрибьюция, маҳаллий ҳамкорлик ва Марказий Осиё бозорларига чиқиш истиқболларини муҳокама қилиш имкониятидир.

Ишбилармонлик дастури ва маҳорат дарслари

Ишбилармонлик дастури доирасида экспертлар автомобил бозорининг ривожланиши, замонавий автомобиллар учун мотор мойлари, махсус техникага эгалик қилиш иқтисодиёти ва Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларнинг технологик эҳтиёжларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, дастур маҳорат дарсларини ҳам ўз ичига олади: бўёқсиз пачақларни тўғрилаш бўйича PDR Day ҳамда лак-бўёқ қопламасини коррекция қилиш, полировка ва кузовни ҳимоя қилиш бўйича Paint Correction & Car Care Day.

Шунингдек, 22 октябрь куни Марказий Осиёда логистика ва транспорт тармоғини ривожлантиришнинг асосий масалалари, жумладан, Ўзбекистон авиалогистикаси, таъминот занжирида тижорат транспортининг ўрни ва қурилиш техникасини етказиб бериш логистикасини очиб берувчи Scalex Forum бўлиб ўтади.

Кўргазмалар билан параллел равишда ноёб автолойиҳалар, шоу-карлар ва автомобил маданияти вакилларини ўзида жамловчи Motor Fest автомобил фестивали бўлиб ўтади. Уч кун давомида ташриф буюрувчиларни BMW-шоу, дрифт-такси, пилотлар билан учрашувлар, автомобиллар тақдимоти, мусиқий дастур ва энг яхши автолойиҳаларни тақдирлаш маросимлари кутмоқда.

Ривожланаётган бозор янги имкониятларни шакллантирмоқда.

Кўргазмалар Ўзбекистон автомобиль, транспорт-логистика ва қурилиш бозорлари жадал ривожланаётган бир шароитда ўтказилади.

Мамлакат автопаркидаги транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашмоқда. Бу эса автокомпонентлар, сарф материаллари, ускуналар ва сервис ечимларига нисбатан барқарор талабни шакллантирмоқда.

Бу жараёнлар юк ташиш кўрсаткичларида ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, 2026 йилнинг биринчи ярмида республикада юк айланмаси 43 фоизга, транзит юк ташиш ҳажми эса 35 фоизга ошган.

Қурилиш соҳасида ҳам ижобий динамика кузатилмоқда. 2026 йил январь–май ойларида қурилиш ишлари ҳажми 104,9 триллион сўмга етган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 фоизга юқори.

Кўргазмаларга қандай ташриф буюриш мумкин?

Соҳа мутахассислари учун экспозициялар ва ишбилармонлик дастурига кириш бепул. www.automechanika.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтинг ва электрон бейжни олинг.

Саналари: 2026 йил 21–23 октябрь

Жойи: Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx), Тошкент

Сайтлар: automechanika.uz, comtrux.uz, bautrux.uz

kun.uz


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

16 10 2026 / 10:12