Ўзбекистон ва Россия
ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестициявий
ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим
қадам.
2026 йил 19–23 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Пермь ўлкасидан
«Единая Россия» партияси вакиллари ҳамда «Деловая Россия» умумроссия жамоат
ташкилотининг Пермь ўлкаси минтақавий бўлинмаси вакилларидан иборат
делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик
алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни
ривожлантириш ва ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятларни
очишга қаратилди.
|
Ташрифнинг асосий мақсади - Ўзбекистон
ва Россия Федерациясининг Перм ўлкаси тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни
кенгайтириш, инвестициявий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва
технологиялар соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, келгусида
амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат. Ташрифнинг илк учрашуви жорий йилнинг 20 санасида Ўзбекистон
Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб ўтди. Учрашувда
тарафлар тадбиркорлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки ҳудуд
ишбилармонлари ўртасида барқарор алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли
лойиҳаларни амалга ошириш ва инвестициявий имкониятлардан самарали фойдаланиш
масалаларини муҳокама қилдилар. Мулоқот
жараёнида Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда
«Деловая Россия» жамоат ташкилотининг Пермь ўлкаси минтақавий бўлими ўртасида
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. |
Маълумот учун: «Деловая Россия» умумроссия жамоат ташкилоти
2001 йилда ташкил топган бўлиб Россиядаги хомашё билан
боғлиқ бўлмаган хусусий бизнес манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш билан
шуғулланувчи умумроссия жамоат ташкилотидир. Россиянинг 89 та ҳудудида 10
мингдан ортиқ тадбиркорни бирлаштиради. Асосий мақсади: Иқтисодиётни диверсификация қилиш, бозор
иқтисодиётини ривожлантириш ва хомашё билан боғлиқ бўлмаган иқтисодиёт
тармоқларини қўллаб-қувватлаш.
«Деловая Россия» умумроссия
жамоат ташкилотининг Пермь ўлкасидаги минтақавий бўлинмаси – Перм ўлкасининг хомашё
билан боғлиқ бўлмаган иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритувчи тадбиркорларни
бирлаштирган йирик бизнес ҳамжамиятидир. У саноат, қурилиш ва кўчмас мулкни
ривожлантириш, ахборот технологиялари, активларни бошқариш каби соҳаларни
қамраб олади.
Пермь бўлими тадбиркорлар
манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари билан ҳамкорликни ривожлантириш
ҳамда ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга кўмаклашади. Ички
баҳолаш натижаларига кўра, ташкилот Россиядаги барча минтақавий бўлимлар
орасида 3-ўринни эгаллайди.
Перм бўлими умумроссия
миқёсидаги иқтисодий жараёнларда ҳам фаол иштирок этади. Жумладан, бўлим
вакиллари Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий кенгашни
янгиланган шаклда қайта ташкил этиш таклифини илгари сурган. |
Ишончдан амалий ҳамкорлик сари
МЕМОРАНДУМ икки томон ўртасида узоқ муддатли, тизимли ва ўзаро манфаатли
ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган. Унда ишбилармонлик алоқаларини
ривожлантириш, тадбиркорлик соҳасидаги билим ва тажриба алмашиш, кичик ва ўрта
бизнесни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий ҳамда технологик ҳамкорликни
кенгайтириш, бизнес-форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва
маслаҳатлашувлар ташкил этиш каби муҳим йўналишлар назарда тутилган.
Шунингдек, меморандум доирасида ҳар икки тараф ўз томонидан ишбилармон
делегациялар алмашинувини ташкил этиш, тадбиркорликка оид ахборот билан ўртоқлашиш,
истиқболли шерикларни топиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш эътиборган
олинди.
Меморандумнинг аҳамияти шундаки, у икки томон тадбиркорлари ўртасидаги
мулоқотни мунтазам йўлга қўйиш ва ҳамкорликни аниқ ташаббуслар билан бойитиш
учун ташкилий асос яратади.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
26 10 2026 / 13:24