Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Янги шериклик имкониятлари



Улашинг :


Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда «Деловая Россия» жамоат ташкилотининг Пермь ўлкаси вакилларининг Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги мулоқоти

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг таклифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерациясининг Пермь ўлкасидан «Единая Россия» партияси вакиллари ҳамда «Деловая Россия» умумроссия жамоат ташкилотининг Пермь ўлкаси минтақавий бўлинмаси вакилларидан иборат делегациянинг 2026 йил 20 октябрь кунги ташрифи доирасида Дастур бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашуви бўлди. Унда мамлакатимиздаги тадбиркорлик муҳити, бизнесни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва маҳаллий корхоналарнинг хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари билан танишишга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, ҳамкорлик учун муносиб шерикларни топиш, инвестициявий таклифларни илгари суриш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳим аҳамият касб этди.

Бундай учрашувлар тадбиркорлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, бозорлар ҳақидаги маълумотлар алмашинувини кенгайтириш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун қулай имконият яратади.

Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашуви, ривожланаётган ишлаб чиқариш салоҳияти ва Марказий Осиё бозорларига чиқиш имкониятлари Пермь ўлкаси корхоналари учун ҳам истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, Перм ўлкасининг саноат, машинасозлик, кимё, энергетика ва илмий-технологик соҳалардаги тажрибаси икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч хосил қилиш мумкин.

О.Шарипов, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази директор ўринбосари





Сарлавха :
Иқтисодиёт

26 10 2026 / 14:13