ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
САЛОҲИЯТИ
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни
қўллаб-қувватлаш марказининг таклиф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия
Федерациясининг Пермь ўлкасидан «Единая Россия» партияси вакиллари ҳамда
«Деловая Россия» умумроссия жамоат ташкилотининг Перм ўлкаси минтақавий бўлинмаси
вакилларидан иборат делегациянинг 2026 йил 21 октябрь кунги ташрифи Тошкент
шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган «Технопарк» фаолияти билан танишувдан иборат бўлди.
Ташриф давомида замонавий ишлаб чиқариш
инфратузилмаси, технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш,
саноатни ривожлантириш ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш
имкониятларига эътибор қаратилди.
Бундай объектлар билан танишув хорижий ҳамкорларга Ўзбекистондаги саноат ва
технологик ривожланиш жараёнларини яқиндан ўрганиш, ишлаб чиқариш
кооперациясини йўлга қўйиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳалари учун истиқболли
йўналишларни белгилаш имконини беради.
Жумладан, илғор технологияларни жорий этиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш,
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва корхоналар ўртасида технологик тажриба
алмашиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин.
Пермь ўлкасининг саноат ва илмий-технологик салоҳиятини Ўзбекистоннинг
ривожланаётган ишлаб чиқариш муҳити билан уйғунлаштириш янги ҳамкорлик
лойиҳаларини шакллантириш учун замин яратади. Айниқса, саноат кооперацияси,
замонавий ускуналар, технологик ечимлар ва қўшма ишлаб чиқаришни ривожлантириш
каби йўналишлар амалий аҳамиятга эга.
О.Шарипов, Ўзбекистон
Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази директор ўринбосари