Самарқанддаги ташрифлар: ҳудудий ҳамкорлик имкониятлари
Ташрифнинг учинчи куни, яъни 2026 йил 22 октябр санасида, делегация
дастурга биноан Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Ушбу ташриф Ўзбекистон
ҳудудларининг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорлик муҳити ва ишлаб чиқариш
имкониятлари билан танишиш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш
нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлди.
Самарқанддаги тегишли муассасалар ва объектларга, хусусан Ўзбекистон
савдо-саноат паласининг Самарқанд вилоят худудий бўлимига, “Азия металл” МЧЖ саноат
зонасига ҳамда “Мерос” госпиталига ташрифлари қизғин кечди. Ташриф чоғида
Самарқанд шаҳрининг кўплаб тадбиркорлари ва ишбилармонлари билан суҳбатлар ва
очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.
Худудий ташрифлар доирасида ҳудуднинг иқтисодий имкониятлари, маҳаллий
тадбиркорлик ташаббуслари ҳамда хорижий шериклар билан алоқаларни кенгайтириш
истиқболларини ўрганиш учун имконият яратилди.
Ҳудудий ҳамкорликнинг ривожланиши маҳаллий корхоналарнинг янги бозорларга
чиқиши, инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасида қўшма
ташаббусларни илгари суришга хизмат қилиши мумкин. Шу маънода, Самарқанддаги
учрашув ва ташрифлар Ўзбекистон–Россия ишбилармонлик алоқаларининг фақат
пойтахт билан чекланиб қолмасдан, мамлакатимиз ҳудудларини ҳам қамраб олиши
учун муҳим имконият ҳисобланади.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
26 10 2026 / 15:53