Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

nadolu Group Ўзбекистон бозорига ўзининг чакана савдо тармоғини олиб кирмоқчи



Улашинг :


AТуркиянинг Anadolu Group конгломерати Ўзбекистон бозорига ўзининг чакана савдо тармоғини олиб кирмоқчи. Бу Анқарада Шавкат Мирзиёев ва компания бошқарув кенгаши раиси ўртасида муҳокама қилинди. Гап Туркиядаги йирик чакана савдо тармоқларидан бири — Migros ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

Туркиянинг йирик конгломерати Anadolu Group Ўзбекистон бозорига ўзининг чакана савдо тармоғини олиб киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг компания бошқарув кенгаши раиси Камилхан Сулейман Язижи билан учрашувида муҳокама қилинди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Савдо тармоғининг номи очиқланмаган. Anadolu Group Туркиядаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири — Migros’ни бошқаради.

Ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари қаторида чорвачилик мажмуасини барпо этиш ҳамда гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган.

2021 йилда Anadolu Group’нинг шуъба корхонаси ҳисобланган Coca-Cola İçecek Coca-Cola Bottlers Uzbekistan’даги давлат улушини сотиб олган эди, 2025 йилда эса холдингнинг бошқа бир шуъба корхонаси бўлмиш Anadolu Isuzu SamAuto автозаводидаги давлат улушини харид қилди.

Учрашувда «компаниянинг салқин ичимликлар ва автомобилсозлик соҳаларида Ўзбекистон бозорига киритган йирик инвестициялари мамлакатдаги ислоҳотларга бўлган ишончнинг яққол ифодаси экани алоҳида» таъкидланган.

Томонлар, шунингдек, «Самарқанддаги SamAuto корхонасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини» муҳокама қилган.

gazeta.uz


Сарлавха :
Иқтисодиёт

30 10 2026 / 15:03