Анталияда ўтаётган COP31 саммити
доирасида Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашди.
Томонлар савдо, металлургия ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни
кенгайтириш ҳамда 2027 йил бошида қўшма бизнес форум ўтказишга келишиб олди.
Анталия
шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида
президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашув
ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Мулоқот чоғида Александр Стуббнинг
ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган
келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш,
металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни
жадаллаштириш ҳамда экология ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик
масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
2027 йил бошида Ҳукуматлараро
комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги
таъкидланди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга
молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
gazeta.uz
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
11 11 2026 / 16:15