Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Янги тараққиёт банки Ўзбекистонга паст углеродли энергетикани ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади



Улашинг :


БРИКСнинг Янги тараққиёт банки Ўзбекистонга паст углеродли энергетикани ривожлантириш учун 300 млн доллар миқдорида кредит ажратади. Маблағлар қуёш, шамол, гидро ва атом энергетикаси лойиҳаларига йўналтирилади.

Янги тараққиёт банки (ЯТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати паст углеродли энергетикани ривожлантириш лойиҳасининг биринчи босқичини молиялаштириш учун 300 млн доллар миқдорида кредит ажратиш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда банк сайтида хабар берилди.

Кредит Ўзбекистонда қуёш, шамол, гидро ва атом энергетикаси соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

«Паст углеродли энергетика секторини ривожлантириш лойиҳаси Ўзбекистоннинг тез суръатларда ўсиб бораётган талабни қондириш учун паст углеродли энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

Лойиҳани амалга ошириш мамлакатнинг табиий газга юқори даражадаги қарамлигини камайтириш, энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий иқлим мажбуриятларини бажариш имконини беради, дея қайд этди ЯТБ. Лойиҳани Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мувофиқлаштиради.

Янги тараққиёт банки 2015 йилда БРИКС мамлакатлари — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка томонидан ташкил этилган. Банкнинг асосий мақсади ривожланаётган ва шаклланаётган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда инфратузилма ҳамда барқарор ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Ҳозирда банк таркибига 10 та давлат киради. Ўзбекистон ЯТБга 2026 йил июнь ойида қўшилиб, Марказий Осиёдан банкка аъзо бўлган биринчи давлатга айланган.

gazeta.uz


Сарлавха :
Иқтисодиёт

19 11 2026 / 9:47