Давлат кадастрини баҳолаш тизимини яратиш ва кўчмас мулк объэктларининг кадастр қийматини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари билан учрашув
02/08/2021 - 09:40 93
Иқтисодий тараққиёт ва камбаъалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбаъалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг давлат кадастр баҳолаш тизимини яратиш ва кўчмас мулк обектларининг кадастр қийматини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Юлия Усова билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбаъалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Дилшод Султанов, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Фазлиддин Умаров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.
Йиғилишнинг асосий мақсади кўчмас мулк соҳасидаги иқтисодий асосланган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан кўчмас мулк бозорини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишдан иборат.
Учрашув давомида Юлия Усова томонидан тартибга солишнинг замонавий моделини шакллантириш ва кўчмас мулк бозори (айланмаси), шу жумладан хусусийлаштириш, баҳолаш фаолияти ва давлат кадастр баҳолашни мувофиқлаштирувчи ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат органини белгилаш тавсия қилинди.
Ер участкаларининг кадастр ёки бозор қийматини аниқлашда рухсат этилган фойдаланиш тури асосий нархни ташкил этувчи омил ҳисобланади, бу ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари таснифлагичини ишлаб чиқиш ва жорий этишни, шунингдек уларни ташкил этиш ва ўзгартириш қоидаларини талаб қилади. Шу билан бирга, ер участкасидан фойдаланишга рухсат берилган турлар асосий хусусият бўлиб, ер участкасини қуриш параметрларини белгилашда хизмат қилади.
Муҳокамалар доирасидаги яна бир муҳим масала-ягона кўчмас мулк обектининг (ЯКМО) шаклланиши ва айланиши ва кўчмас мулк солиғини жорий этиш. ЯКМОга ўтиш, кадастр ҳисобини юритиш ва ЯКМОга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш, бирлашуви ва бўлиниши қоидалари ўз ичига олган ҳуқуқларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон томони кўчмас мулк бозорини тартибга солиш ва кўчмас мулк обектларининг кадастр қийматини белгилаш бўйича Россия тажрибаси билан танишиб, ҳудудий ривожланишнинг самарали стратегиясини ишлаб чиқиш мамлакатимиз учун устувор йўналишлардан эканлигини таъкидлади.
Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан, шунингдек, шаҳарсозлик, солиқ солиш, кадастр ҳисоби ва кўчмас мулк обектларини хусусийлаштириш соҳаларида қатор ислоҳотларни уйғунлаштириш муҳимлигини таъкидланди.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, Давлат кадастр баҳолаш тизимини амалга ошириш ва кўчмас мулк обектларининг кадастр қийматини аниқлашда кейинги қадамларни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидладилар.
Иқтисодий тараққиёт ва камбаъалликни қисқартириш вазирлиги
Ахборот хизмати
Сарлавха :
Иқтисодиёт
03 08 2021 / 13:45