Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳимоя қилинмоқда



Улашинг :


Мамлакатимизда қорамолларнинг генетик электрон базаси яратилади

Бу ҳақда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “Қорамоллар селекцияси” бўлими мудири Ҳусан Ғиёсов маълум қилди.

Олимнинг таъкидлашича, қорамолларнинг генетик электрон базаси қорамол ДНКси таркибидаги маҳсулдорликка жавоб берадиган, ҳаётчанликка жавоб берадиган, иммунитетни кўтарадиган ёки бошқарадиган, пуштдорликка жавоб берадиган генларни тадқиқ этиб электрон базага жамлашдир.

Мана шу муҳим генларнинг ўзгаришига қараб (қон, оқсил таҳлиллари, ПЦР анализ, осеменатор анализ, яъни ДНКси ўрганилиб) қорамолнинг зотдорлик хусусияти олдиндан баҳоланади.

Қорамол қонининг полиморф таҳлилига асосланган иммунологик текширувлар ДНКсининг молекуляр-генетик усулда таҳлил этиш, ДНК таркибидаги маҳсулдорлик ва турли касалликларга қарши туриш қобилиятини бошқарадиган генларнинг ўзгаришини ўрганиш, генетик маркерларни қўллаш ва истиқболли генларни аниқлаш имкониятини беради.

Шу пайтга қадар юртимизда бундай иммунологик текширувлар ўтказилмаган. Лекин Россия ва Қозоғистонда бу каби тадқиқотлар ўтказилган ва ўтказилмоқда. Масалан, рус олимлари М. Леонова, А. Колосова, А. Радюк ва бошқларнинг молекуляр-генетик тадқиқотларида қорамолларнинг истиқболли ген-маркерлари аниқланган.

Эндиликда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ҳам ана шундай тадқиқотлар ўтказилмоқда. Олимларимиз ҳозирда мамлакатимизда яратилган ва бугунги кунда камайиб бораётган Бушуев зотли қорамолларнинг генетик электрон базасини яратиш устида иш олиб боришмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси

Ахборот хизмати


Сарлавха :
Иқтисодиёт

12 08 2021 / 15:13