Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

“Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди



Улашинг :


“Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 августида “Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар, касбий уюшмалар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилган мазкур давра суҳбати якунларига кўра “Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси” мавзусида маъруза қилган З.А.Ашуров (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари)нинг таклифлари давра суҳбатида иштирокчилар томонидан бир овоздан асос учун қабул қилинди.

Ушбу билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган юқорида қайд этилган Қонун лойиҳаси юзасидан давра суҳбати иштирокчилари билдирган фикр-мулоҳазалар ва қўшимчаларни иловага мувофиқ белгиланган тартибда амалий ишда фойдаланиш учун жўнатмоқдамиз.





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

19 08 2021 / 12:08