Мамлакатимиз фермер аёлларининг 3- Форуми бўлиб ўтти.
Улашинг :
2021 йил 16 феврал куни “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Боғдорчилик соҳасида фермер аёлларнинг салоҳиятини ошириш ва уларнинг ролини кучайтириш” мавзусида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимиз фермер аёлларининг 3- Форуми ўтказилди.
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази бошқа ҳамкорларимиз қаторида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси билан кўп йиллардан бери ўзаро самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Форумнинг мақсади боғдорчилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларида фаолият юритаётган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг муҳим жиҳатлари ва истиқболларини аниқлаш, фермер аёллар ва етук мутахассислар билан тажриба алмашув ва келгусидаги режаларни белгилашдир. Форумда Жаҳон банки, Германия ва Туркия давлати экспертлари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари, Тошкент Давлат Аграр университет олимлари, нодавлат нотижорат такшилотлари, соҳага оид бошқа ташкилот вакиллари ҳамда фермер, деҳқон хўжалигида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар иштирок этишди.
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази бошқа ҳамкорлар қаторида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси билан кўп йиллардан бери ўзаро самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мазкур Форумда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази вакили С.Н. Михридинов “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, логистика ва экспортини ташкиллаштириш бўйича тадбиркор ва фермерларни ахборотлаштириш, билим-малакасини ошириш масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди.