Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботлар соддалаштирилмоқда



Улашинг :


Товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботлар соддалаштирилмоқда

19.08.2021, 14:37

Товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботлар соддалаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Фракция йиғилиши кун тартибидан ўрин олган бир қатор қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиняпти.

Дастлаб, фракция аъзолари Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштиришўга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чикилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ташқи иқтисодий фаолият йўналишида, яъни божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш соҳасида қабул қилинган ҳужжатлар талаблари асосида амалдаги Божхона кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, товар ва транспорт воситларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилинмоқда, божхона расмийлаштируви муддати уч кундан бир кунга қисқартирилмоқда, шунингдек яна бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонун лойиҳасиининг қабул қилиниши билан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботлар соддалаштирилади, инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва ўзини яхши томондан кўрсатган компаниялар учун янги Ваколатли иқтисодий оператор институтидан фойдаланган ҳолда соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, фракция аъзолари қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқулладилар.



Сарлавха :
Иқтисодиёт

19 08 2021 / 15:03