Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Қоракўлчилик кластерлари фаолияти ўрганилди



Улашинг :


Қоракўлчилик кластерлари фаолияти ўрганилди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, Сурхондарё вилоятида 5 та қоракўлчилик кластери ташкил этилган эди.

Мазкур қоракўлчилик кластерлари томонидан жорий йилда 22 та, хусусан, жунни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича 11 та, донадор омухта ем ишлаб чиқариш бўйича 5 та, бўрдоқилаш комплексини ташкил этиш бўйича 3 та ҳамда хориждан наслли қўйларни олиб келиш бўйича 3 та лойиҳани йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов бошчилигидаги гуруҳ аъзолари вилоятдаги кластерлар фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида кластерларга соҳадаги имкониятларини кенгайтириш, фаолиятларида механизациялашган комплексни татбиқ этиш борасида тушунчалар, замон талаблари асосида иш олиб бориш бўйича кўрсатма ва таклифлар берилди.

Маълумки, чорвачиликда кластер тизимининг жорий этилиши бу, аввало, ҳудудлардаги яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли наслли молларни кўпайтириш кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва хом ашёни қайта ишлаш механизмини шакллантириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшади.

Гулноза Бобоева, ЎзА





Сарлавха :
Иқтисодиёт

21 09 2021 / 10:18