
Сирдарё вилоятида фермер, деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан мўл ҳосил етиштириш мавзусида ташкил этилган илмий-амалий семинарда ҳам бу борадаги янгиликлар қайд этиб ўтилди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган "Агро ҳамкор томорқа хизмат", "Сирдарё уруғчилик томорқа хизмати" МЧЖ кластерларининг фаолияти билан танишди.

А.Хаитов аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала эканини алоҳида қайд этди.
Ҳозирда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этилиб, уларда «ягона дарча» тамойили асосида 100 дан ортиқ агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Ушбу марказлар орқали ернинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғликларни танлаш билан боғлиқ муҳим хизматлар кўрсатилмоқда.
Семинарда деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ерларни очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш лойиҳаси ишга тушганлиги қайд этилди.
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
21 02 2022 / 11:29