
Дастлаб иштирокчилар ветеринария ва чорвачиликда фойдаланиладиган буюмлар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси билан танишиб, бирламчи маълумотларга эга бўлди.
Вилоятда 528,4 минг бош йирик шохли, 2 миллион 321 минг бош майда шохли мол, 21 минг 320 бош йилқи, 8,5 минг бош туя мавжуд.
Вилоятда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиб, 171 минг тонна гўшт, 481 минг 600 тонна сут, қарийб 498,3 миллион дона тухум, 13 минг 502 тонна балиқ ва қарийб 1 400 тонна асал етказиб берилган.

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида чорва молларини ўта юқумли касалликлардан асраш учун эмлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан, куйдирги касаллигига қарши қарийб 269,5 минг бош йирик шохли, 892 минг 250 бош майда шохли моллар, 8 минг бош от, 4 минг 588 бош туя, оқсил касаллигига қарши 121 минг 761 бош йирик шохли, қарийб 342 минг бош майда шохли моллар, қорасон касаллигига қарши қарийб 72,5 минг бош йирик шохли моллар, брадзот касаллигига қарши 40 минг бош майда шохли моллар, қутуриш касаллигига қарши 47,1 мингта ит, 616 та мушук, туялар ўлати касаллигига қарши қарийб 5,2 минг бош туя, лептоспироз касаллигига қарши 4 минг бош йирик шохли моллар, геморрагик касаллигига қарши 2,5 мингта қуён ва нодуляр дерматит касаллигига қарши қарийб 306 минг бош йирик шохли моллар эмланган. Шунингдек, бруцеллоз касаллигига қарши 46 минг 596 бош йирик шохли ва 17 минг 427 бош майда шохли моллар серологик текширувлардан ўтказилган.

– Жорий йил ўтган даврида 36 минг 720 та чорвачилик бино ва иншоотларида 1 миллион 541 минг 300 квадрат метр майдонда дезинфекция, 26 минг 699 та бино ва иншоотда 1 миллион 589 минг 200 квадрат метр майдонда дезинсекция ва 22 минг 189 та бино ва иншоотда 121 минг 400 квадрат метр майдонда дератизация тадбирлари амалга оширилди, – дейди вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ойбек Низомов. – Вилоятда қўшни Қозоғистон Республикаси билан 700 километрдан зиёд чегара ҳудудида буфер зоналари ташкил этилган. Шунингдек, ҳудудимизда куйдирги касаллигининг 10 та эски, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, туялар ўлати, брадзот, энтеротоксемия, қўйлар чечаги, лептоспироз, қутуриш касалликлари ўчоғи мавжуд бўлиб, режали профилактик тадбирлар ўтказилиши натижасида ушбу касалликлар бўйича эпизоотик барқарорлик таъминланган.

Тадбирда соҳа ходимлари чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун ажратилган субсидиялар, дайди итлар ва хонадонларда парваришланаётган паррандалар, йирик ва майда шохли моллар профилактикаси билан боғлиқ саволларга жавоблар қайтарилди.
Абдували Бўриев, ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
16 05 2022 / 11:44