Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Жанубий Корея Республикасининг “Табиий фермер хўжаликлари иттифоқи протоколи” ташкилоти вакиллари билан учрашув



Улашинг :


Жанубий Корея Республикасининг “Табиий фермер хўжаликлари иттифоқи протоколи” ташкилоти вакиллари билан учрашув


Жорий йил 19 май куни Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида Жанубий Корея Республикасининг “Табиий фермер хўжаликлари иттифоқи протоколи” ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда инвестиция ва қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологияларни қўллаш, онлайн-электрон савдо платформасини яратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: “Табиий фермер хўжаликлари иттифоқи протоколи” ташкилоти Блокчейнга асосланган платформа асосида фаолият олиб боради. Ташкилот 6-саноат ва блокчейн технологияси конвергенциясининг интеграциялашган қишлоқ хўжалиги платформаси экотизимини қуради. Ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар, истеъмолчилар ва инвесторлар ҳар бир маҳсулот учун фойдали цикл тузилмасини шакллантириб, бир-бирининг фойдасини максимал даражада ошириш бўйичаиш олиб боради.

Ташкилотнинг фаолияти уч хил саноатни бирлаштириш натижасида шаклланадиган бошқарув шаклига асосланган:

бирламчи саноат қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги;

иккиламчи саноат, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

учинчи даражали саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари

Музокараларда, шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Корея Республикаси бозорига осон етиб боришини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу ҳамкорлик доирасида, шунингдек, Ўзбекистон экспорт қилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, Европа Иттифоқи ҳамда ички бозорни ҳимоя қилиш даражаси юқори бўлган бошқа мамлакатлар бозорларига кириш имконини беради. Мазкур йўналишда Жанубий Корея томони Ўзбекистонда ўсимликлар карантини соҳасида замонавий лаборатория ташкил этиш ва кадрларни тайёрлаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш мумкунлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази Жанубий Корея “Табиий фермер хўжаликлари иттифоқи протоколи” ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.





Сарлавха :
Иқтисодиёт

20 05 2022 / 12:23