✅Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 21 декабрдаги 765-сонли Қарори (https://lex.uz/uz/docs/-5787727)га
асосан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш истагида бўлган ёшларга
йиллик 16% ставкада, 7 йил муддатгача, 3 йил имтиёзли давр билан имтиёзли
кредитлар ажратилиши белгиланган.
Кўп сонли таклиф ва мурожаатлардан келиб чиққан
ҳолда, лойиҳаларни танлаб олишда шаффофликни таъминлаш ҳамда аризаларни онлайн
шаклда қабул қилиш мақсадида телеграм бот ишга туширилди.
📌Сиз ҳам тадбиркорлик
қилмоқчи ёки фаолиятингизни ривожлантирмоқчи бўлсангиз, мурожаатлар:
@yosh_tadbirkorga_madad_bot орқали қабул қилинади!
Ўзбекистон ННТлари базасидан олинди
Сарлавха :
Иқтисодиёт
06 07 2022 / 16:37